May 27, 2020

92 ёшли Бубисора момога туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома расмийлаштирилди!!!

Маълумки, бола хуқуқлари соҳасида қонунчиликнинг асосини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ташкил этади. Унга мувофиқ фарзанд туғилиши биланоқ унинг ҳуқуқ ва эркинликлари вужудга келади ҳамда у давлат томонидан кафолатланади.

Хусусан, жорий йилнинг 27 май куни Музработ туман адлия бўлими ҳамда туман ФҲДЁ бўлими билан биргаликда "Янги ҳаёт" маҳалласида яшовчи 1927 йилда туғилган фуқаро Бубисора Пулатовага ФИБ Шеробод туманлараро судининг 2020 йил 05 майдаги ҳал қилув қарорига асосан туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома расмийлаштирилди.