X
Xurshida
@xurshida
17 posts

Гувоҳнома расмийлаштирилди...

Жорий йилнинг 08 июнь куни Музработ туман ФҲДЁ бўлими ҳамда туман ДХМ билан биргаликда тумандаги “Орият” маҳалласида яшовчи фуқаро Усмонова Сокинанинг 2006 йилда туғилган ўғил фарзандига туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома расмийлаштириб берилди.

92 ёшли Бубисора момога туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома расмийлаштирилди!!!

Маълумки, бола хуқуқлари соҳасида қонунчиликнинг асосини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ташкил этади. Унга мувофиқ фарзанд туғилиши биланоқ унинг ҳуқуқ ва эркинликлари вужудга келади ҳамда у давлат томонидан кафолатланади.

Коррупция-тараққиёт кушандаси!

Музработ туман адлия бўлими томонидан 2019 йил 10 декабрь куни "Н"-сонли ҳарбий қисмда тарғибот тадбири ўтказилиб, унда Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни ҳамда янги қабул қилинган Сайлов кодекси мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Бош қомусимизга 27 йил...

Музработ туман адлия бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллиги муносабати билан 2019 йилнинг 06 декабрь куни Музработ ТЭТК ходимлари иштирокида тарғибот тадбири ўтказилди.

"Адлия сайловга чорлайди"

Музработ туман адлия бўлими томонидан жорий йилнинг 05 декабрь куни Йўллардан фойдаланиш УК ходимлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг мазмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.

Сайловга доир тарғиботлар давом этмоқда...

Музработ туман адлия бўлими томонидан жорий йилнинг 05 декабрь куни Мажбурий ижро бюроси Музработ туман бўлими ходимлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг мазмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан навбатдаги ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.

Сайлов бўйича тарғиботлар давом этмоқда...

Жорий йилнинг 03 декабрь куни Музработ туман адлия бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг мазмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан навбатдаги ҳуқуқий тарғибот тадбири туман ДСИ ходимлари иштирокида ўтказилди.

"Адлия сайловга чорлайди"

2019 йил 03 декабрь куни Музработ туман адлия бўлими томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда тумандаги "Гулистон" маҳалла фуқаролар йиғинидаги бир гуруҳ фуқароларига Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг мазмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди ва уларнинг саволларига тегишли жавоблар берилди.

БМТ бош Ассамблеясининг 1992 йил 14 октябрдаги 47/3-сонли резолюциясига мувофиқ ҳар йили 3 декабрь Халқаро ногиронлар куни сифатида дунё бўйлаб нишонланиб келмоқда...

Жорий йилнинг 03 декабрь куни Музработ туман адлия бўлими ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда тумандаги "Гулистон" маҳалласида яшовчи фуқаро Т.Кежаевга ногиронлик аравачаси топширилди.

Мониторинг давом этмоқда...

Музработ туман адлия бўлими томонидан 2019 йил 29 ноябрь куни тумандаги 12-сонли сайлов округи ҳамда 176-сон сайлов участкаси жойлашган 8-сон ихтисослаштирилган мактабида сайловга тайёргарлик ҳолати ўрганилди.