December 6, 2019

Бош қомусимизга 27 йил...

Музработ туман адлия бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллиги муносабати билан 2019 йилнинг 06 декабрь куни Музработ ТЭТК ходимлари иштирокида тарғибот тадбири ўтказилди.

Шунингдек, ходимларга Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг мазмун моҳияти юзасидан тушунчалар берилиб, сайловга оид саволларга тегишли тартибда жавоблар берилди.