November 25, 2019
"Биз зўравонликка қаршимиз" шиори остида тарғибот тадбири
Музработ туман адлия бўлими томонидан 2019 йил 25 ноябрь куни тумандаги 28-сон умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчилари иштирокида хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш халқаро куни муносабати билан тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбирда 2019 йил 2 сентябрда қабул қилинган “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни моҳияти ва аҳамияти тушунтирилди.
Шунингдек, мавзуга доир саволларга тегишли тартибда жавоблар берилиб, флаерлар тарқатилди.