Мониторинг давом этмоқда...

Музработ туман адлия бўлими томонидан 2019 йил 29 ноябрь куни тумандаги 12-сонли сайлов округи ҳамда 176-сон сайлов участкаси жойлашган 8-сон ихтисослаштирилган мактабида сайловга тайёргарлик ҳолати ўрганилди.

Ўрганиш давомида Округ сайлов комиссияси раиси билан сайлов оруги ва участкларини сайловга тайёрлаш юзасидан суҳбат ўтказилиб, участка сайлов комиссиялари жойлашган бинолар, хоналар ва овоз бериш хоналари Сайлов кодекси талаблари асосида жиҳозланиши лозимлиги ҳақида тушунтириш ва тавсиялар берилди.