December 16, 2019

Коррупция-тараққиёт кушандаси!

Музработ туман адлия бўлими томонидан 2019 йил 10 декабрь куни "Н"-сонли ҳарбий қисмда тарғибот тадбири ўтказилиб, унда Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни ҳамда янги қабул қилинган Сайлов кодекси мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Учрашув давомида иштирокчиларга коррупцияга қарши курашиш борасида мамлакатимизда олиб борилаётган амалий чора-тадбирлар ҳақида, шунингдек сайлов жараёнлари ва уни ўтказиш тартиблари юзасидан тушунчалар берилди.