Келинглар, бугун ёлланма ишчи ва ўзини ўзи банд қилишни мисолларда кўриб чиқамиз.
Равшан ўқув марказида инглиз тилидан дарс беради, у ёлланма ишчи. У душанба, чоршанба, жума кунлари 4 тадан гуруҳга, сешанба, пайшанба ва шанба кунлари яна 4 тадан гуруҳга дарс беради. У мижозлар тўлаган пулнинг 30%ини ойлик сифатида олади - қолган қисмини ўкув маркази олиб қолади. Бир ойда у яхши маош ишлаб топади, лекин у ҳашаматли ҳаёт кечирмайди. Ўзига яраша тажрибаси бор ва шогирдлари кўп. Ўкув марказида ишлаб мижозларни жалб қилишни ўрганган. Унинг тахминий даромади пастда жадвалда кўрсатилган:
Равшан мустақил репетитор бўлишга қарор қилади: у хона ижарага олади, ўқувчилар билан мустақил равишда шуғулланади ва барча пулни ўзи олади. Бир оз вақт ўтгач, у ёрдамчи ва ҳисобчини ишга ёллайди. Аммо у ўзи дарсларни ўтказаётган пайтда, у ўзини ўзи банд қилган шахс бўлиб қолади.
Ўзини ўзи банд қилишнинг яхши томони шундаки, Равшан дарс нархининг 100%ини олади, бу унинг даромадини бирданига оширади. Ҳатто ҳисобчи ва ёрдамчига ҳақ тўласа ҳам, у ўқув марказидаги ўқитувчидан анча кўпроқ пул топади. Қолаверса, Равшан дарс беришни яхши кўради ва у ҳар куни севимли иши билан шуғулланади.
Камчилиги шундаки, даромадининг чегараси бор. Равшан ҳеч қачон тўхтаёлмайди. У фақат ишлаётгандагина пул топади. Агар у таътилга чиқса, касал бўлса ёки чарчаб қолса, унинг пул топиши тўхтайди.
Масалан, Равшан шогирдларига чегирма қилиб 600.000 сўмдан ойига дарс беришни бошлади. Энди уни даромади қандай ўзгарганини хисоблаб кўрамиз.
Кўриб турганингиздек, унинг даромади 3Х ошган. Лекин унда қўшимча ҳаражатлар бор; хона ижараси, патент тулови, ёрдамчи ва ҳисобчига ойлик тўлаш. Энди мижозларни жалб қилишни ҳам ўйлаши керак, демак маркетинг ҳаражатлари хам бор.
Бу ерда дарс нархини ўқув марказидан арзонроқ кўрсатяпмиз ва ўқувчилар сонини ўзгаришсиз қолдиряпмиз. Аслида ўқувчиларни жалб қилиш бу жуда қийин масала. Унинг устига айрим ойларда ўқувчиларнинг камайиши ҳам катта рисклардан биттаси. Бундан ташқари, таътил ва касал бўлишларни ҳисобга олмаяпмиз, сабаби мақола бу ҳақида эмас. Энг муҳими, ёлланма ишчи билан ўз ўзини банд қилувчининг даромадлари ўртасидаги фарқни кўрсатиш.