X
Xurshida_xonim
@xurshidaxonim
3 posts

23 ёшли йигит қандай қилиб мармеладдан 500 миллион рубл ишлаб топиб, ижтимоий тармоқ юлдузига айланди?

Екатеринбурглик Григорий Соловёв мактабда ўқиб юрган пайтларида мармелад тўпламларини сотишни бошлаган. Дастлаб, харидорлар унинг синфдошлари эди, ижтимоий тармоқлардаги кулгили видеолари ва маркетплейс (онлайн бозор)ларга кириши туфайли тезда кенгайди. Олти йил ичида "Мармеладич" кичик онлайн-дўкони деярли 500 миллион рубл даромад оладиган компанияга айланди ва унинг ижтимоий тармоқлардаги обуначиларининг умумий сони 8 миллион кишидан ошди.

Равшан тадбиркорга айланди...  

Ўтган сафар Равшан мисолида ёлланма ишчи ва ўз-ўзини банд қилган шахсни кўриб чиққандик. Бугун эса Равшан тадбиркорга айланишини кўрсатамиз. Равшан тадбиркорга айланиши учун у битта ҳаракатни амалга ошириши керак: ўз ўрнига бошқа ўқитувчини ёллаш. Энди Равшанда жуда кўп муаммолар бор. У янги ўқитувчига қарам бўлишни бошлайди: агар у келмаса, касал бўлиб қолса, ёмон дарс ўтса, келган мижозларни ўғирлаб, ўз шахсий манфаати йўлида фойдаланса нима бўлади? Равшан уни назорат қилиши керак бўлади. У ўқитувчига пул тўлаши керак - лекин қандай қилиб? Ойлик шаклидами ёки ишбайми, соатбайми? Қанча? Aгар бошқа мактаб унга кўпроқ маош таклиф қилса-чи? Aгар у кам маош тўлаётганини айтиб, ўз мактабини очишга қарор қилса-чи? Ва бу фақат бошланиши...