Равшан тадбиркорга айланди...
Ўтган сафар Равшан мисолида ёлланма ишчи ва ўз-ўзини банд қилган шахсни кўриб чиққандик. Бугун эса Равшан тадбиркорга айланишини кўрсатамиз.
Равшан тадбиркорга айланиши учун у битта ҳаракатни амалга ошириши керак: ўз ўрнига бошқа ўқитувчини ёллаш.
Энди Равшанда жуда кўп муаммолар бор. У янги ўқитувчига қарам бўлишни бошлайди: агар у келмаса, касал бўлиб қолса, ёмон дарс ўтса, келган мижозларни ўғирлаб, ўз шахсий манфаати йўлида фойдаланса нима бўлади?
Равшан уни назорат қилиши керак бўлади. У ўқитувчига пул тўлаши керак - лекин қандай қилиб? Ойлик шаклидами ёки ишбайми, соатбайми? Қанча? Aгар бошқа мактаб унга кўпроқ маош таклиф қилса-чи? Aгар у кам маош тўлаётганини айтиб, ўз мактабини очишга қарор қилса-чи? Ва бу фақат бошланиши.
Aгар Равшан дарсларни ўзи ўтмаса, дастлаб у ўз-ўзини иш билан таъминлаганидан камроқ даромад олади. Унда ўша ўша бир хил харажатлари бўлади, лекин у даромаднинг бир қисмини янги ўқитувчига ҳам беради. Ўз-ўзини иш билан таъминлайдиган мутахассислар янги тадбиркорларга қараганда кўпроқ даромад олишади. Лекин фақат бошланишида.
Равшан битта ўқитувчи билан ишлашни бошласа, кейинчалик у янгиларини ишга олиши мумкин бўлади. Энди мактаб айланмаси Равшаннинг вақти билан эмас, балки қанча мижозларни жалб қилиши мумкинлигига боғлиқ бўлади.
Aста-секин Равшан менежер, маркетолог ва HR ни ишга олади ва мактаб мустақил ишлай бошлайди. Энг қизиғи шу ерда бошланади: Равшан янги мактаблар очади, янги шаҳарларга боради, янги курслар ва тилларни очади. У бемалол бир ҳафта, бир ой ёки олти ойга таътилга чиқиши мумкин. Бизнесини сотиши, инвестицияларни жалб қилиши мумкин.
Кучли истак билан Равшан ҳатто ўз мактабида дарс беришга қайтиши мумкин. Ва мактабининг қанчалик катта бўлишига қараб, миллион, ўн ёки юз миллион топиши мумкин.
Муаммолар ҳам бўлади: ходимлар дарсни ёмон ўтишлари ёки ишга кечикишлари мумкин. Сиз солиқлар, тўловлар, иш ҳақи тўлашингиз, тиббий кўрик ва техник хавфсизликка жавоб беришингиз керак бўлади. Мижозлар ижтимоий тармоқларда ҳуқуқларни талаб қилишлари мумкин. Муваффақиятли ва муваффақиятсиз лойиҳалар, мавсумий тебранишлар, касаба уюшмалари ва бошқа қизиқарли нарсалар бўлиши мумкин. Ўз-ўзини иш билан таъминлашда буларнинг барчаси йўқ (бизнинг ҳисоб-китобларимизда ҳам).
Бу йўлдан бориш керакми ёки йўқми, шахсий танлов. Равшанга мустақил репетитор сифатида ишлаш ва ойига 50-100 минг даромад олиш мутлақо қулай бўлиши мумкин.