Бадиий фильмлар
1. Болалар ва ўсмирларни математика, физика, информатика,робототехника каби фанлар бўйича халқаро даражадаги мутахассис бўлишга тарғиб этишга қаратилган бадиий фильм лойиҳаси.
Ҳамкор: Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги
2. Чекка ҳудуддаги болаларни футболга жалб этиш, миллат фарзандларида чемпионлик руҳини уйғотиш, ўз орзулари сари интилишга мотивация беришга қаратилган бадиий фильм лойиҳаси.
3. Товарларни чегарадан ноқонуний олиб ўтишда вояга етмаганлардан фойдаланиш, контрабанда билан боғлиқ хавфлар ва уларнинг оқибатлари, божхона ходимларининг бу йўналишдаги фидокорона хизмати кенг ёритиладиганбадиий фильм лойиҳаси.
4. Буллингнинг боланинг психологияси, ўз-ўзига бўлган ишончи, билим олиш истаги, ижтимоий ҳаёти ва соғлиғига қандай салбий таъсир қилишини кўрсатиш, болалар, ота-оналар ва ўқитувчиларни ҳушёрликка чақириш ва муаммодан чиқиш йўллари акс эттириладиган бадиий фильм лойиҳаси.
Ҳамкор: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
5. Наманган вилоятининг тарихий жойлари, урф-одатлари акс эттириладиган эртак-фильм.