Мусиқий-анимацион клиплар
1. Болаларда ватанпарварлик туйғусини, ҳарбий бўлиш истагини уйғотишга қаратилган мусиқий-анимацион клиплар лойиҳаси (4 қисм).
2. Очиқ сув ҳавзасида чўмилиш, зилзила ва ёнғин хавфсизлиги каби ҳолатларда тўғри ҳаракат қилиш қоидалари тушунтириладиган мусиқий-анимацион клиплар лойиҳаси (5 қисм).
Ҳамкор: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги
3. Сувни тежаш ва оқилона фойдаланиш, сув захирасини асрашга оид мусиқий-анимацион клип лойиҳаси (1 қисм).
Ҳамкор: Сув хўжалиги вазирлиги
4. Қуёш ва шамол энергетикаси, электрни тежаш, қайта тикланувчи энергия манбалари ҳақида тушунча беришга қаратилган мусиқий-анимацион клиплар лойиҳаси (10 қисм).
5. Болаларни мамлакатимизнинг тарихий жойлари билан таништирадиган, табиатни муҳофаза қилишга ўргатадиган мусиқий-анимацион клиплар лойиҳаси (10 қисм).
Ҳамкор:Экология, атроф-муҳит ва иқлим ўзгариши вазирлиги
6. Болалар ўртасида ҳуқуқий маданиятни шакллантириш, уларнинг ўз ҳуқуқ ва бурчларини англатиш, болалар қонунбузарлигининг олдини олишга қаратилган мусиқий-анимацион клиплар лойиҳаси (5 қисм).
7. Болаларга солиқ ҳақида бошланғич тушунчаларни, солиқ тўлашнинг аҳамияти, кимлар солиқ тўлаши, унинг жамият учун фойдаси ҳақида ўргатадиган мусиқий-анимацион клиплар лойиҳаси (5 қисм).