Янгиликлар / Новости
January 6, 2020

Янгиер шаҳридаги Сирдарё вилояти болалар-ўсмирлар футбол академияси ҳудудида қурилаётган замонавий типдаги суний футбол майдонининг қурилиш ва реконструкция ишлари кўздан кечирилди.

Сўнгги йилларда халқимизнинг саломатлиги тўғрисида ғамхўрлик қилиш, маънавий ва жисмоний баркамол авлодни шакллантириш, миллионлар ўйини бўлган ва мамлакатимизда алоҳида ўрин тутадиган спортнинг футбол турига аҳолини, айниқса ёшларни кенг жалб этиш бўйича бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.

Фото. Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 16 мартдаги ПҚ-3610-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидаги футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари негизида уларнинг амалдаги молиялаштириш тартибини сақлаб қолган ҳолда Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузурида болалар-ўсмирлар футбол академиялари ташкил этилди.
Ана шундай академиялардан бири Янгиер шаҳар футбол мактаб-интернати негизида ташкил қилинган Сирдарё вилояти болалар-ўсмирлар футбол академиясидир.

Фото. Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Сирдарё вилояти болалар-ўсмирлар футбол академияси Республикамиздаги мавжуд 14 та болалар-ўсмирлар футбол академиялари ичида футбол бўйича юқори иқтидорга эга бўлган ёш футболчиларни етиштириб беришда пешқадам таълим даргоҳи хисобланади.

Фото. Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Академиянинг спортчи ёшлари учун ўқув-машқ жараёнини самарали ташкил этиш мақсадида барча шароитлар яратиб берилган. Бунинг самараси ўлароқ, бугунги кунга қадар академия тарбияланувчилари мамлакат биринчилиги, йирик халқаро мусобақаларда совриндорлар қаторидан жой олиб келмоқдалар.

Фото. Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Айни кунларда муассаса худудида қўшимча замонавий типдаги суний футбол майдонининг қурилиш ва реконструкция ишлари амалга оширилмоқда.
Қурилиш жараёнлари билан беъвосита яқиндан танишиш мақсадида Янгиер шаҳар ҳокими И.Хўжаев академияга ташриф буюрди. Ташриф давомида шаҳар ҳокими томонидан қурилишга оид бир қатор тавсиялар бериб ўтилди.

Фото. Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Ўйлаймизки, Сирдарё вилояти болалар-ўсмирлар футбол академияси учун кўрсатилаётган бу каби қўллаб-қувватлов, унинг ривожланиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, провардида муассаса спорт турлари бўйича мамлакат терма жамоаларига спорт захирасини тайёрлаб бериш манбааси бўлиб хизмат қилади.

Янгиер шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати