Ўзбекистоннинг энг ёш вилоятларидан бири ҳисобланган, Мирзачўл ҳудудларини обод этиш натижаси ўлароқ шаклланган вилоятимиз ўз номини Марказий Осиёнинг асосий икки дарёсидан бири ─ Сирдарё номидан ўзлаштирган.
Ўзбекистан Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 28 йиллиги ҳамда 14 январь "Ватан ҳимоячилари куни" муносабати билан Янгиер шаҳрида фаолият юритаётган ташкилот ва муассасалар ходимлари ўртасида спортнинг мини футбол ҳамда волейбол турлари бўйича шаҳар биринчилиги бўлиб ўтди.
Ўзбекистон жамиятида ёшларнинг роли ва обрўсини кўтариш, уларга шарт-шароитлар яратиб бериш, ёшлар ташкилотлари орқали ёш авлод муаммолари ичида чуқурроқ кириш ва уларни ҳал этиш мақсадида раҳбарлар келажагимиз бўлмиш ёшлар билан доимий мулоқотда бўлиб, уларни эшитиб, ташаббусларини қўллаб-қувватламоқдалар.
Мусулмон оламининг муқаддас китобларидан саналмиш “Ҳадислар”да зиёратгоҳларни, азиз жойларни, қадамжоларни ободонлаштириш ишларига бош қўшган кишиларнинг, ўша ҳудуддаги халқнинг йўли нурафшон, иши баракали, ҳаёти омадли, чароғон бўлишлиги, ўша жойларгагина Аллоҳнинг назари тушишлиги алоҳида таъкидлаб ўтилган.
Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Янгиер шаҳар Кенгашининг биринчи сессиясини чақириш тўғрисида
Янги ҳисоблагичлар аввалгиларидан 20 дан зиёд функцияларни бажара олиши билан фарқланади. ҳисоблагичларнинг кўрсаткичларини суратга олиб, Мажбурий ижро бюроси (МИБ)да ниманидир исботлашга мажбур бўлишмайди. “Ҳисоблагичингиз кўрсаткичини ёзиб олай”, деб ҳеч ким безовта ҳам қилмайди.
Сўнгги йилларда халқимизнинг саломатлиги тўғрисида ғамхўрлик қилиш, маънавий ва жисмоний баркамол авлодни шакллантириш, миллионлар ўйини бўлган ва мамлакатимизда алоҳида ўрин тутадиган спортнинг футбол турига аҳолини, айниқса ёшларни кенг жалб этиш бўйича бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.
Айни кунларда халқимиз янги йил байрамини нишонлашга қизғин тараддуд кўрмоқда. Ана шундай байрам ва шодиёналарни оила даврасида тўкин дастурхон атрофида нишонлаш гўзал анъаналаримиздан ҳисобланади. Дастурхондаги озиқ-овқат маҳсулотларини кимдир уйида тайёрласа, кимдир деҳқон бозорларидан, савдо мажмуаларидан, яна кимдир белгиланмаган жойларда савдо қилаётган фуқаролардан сотиб олади. Бу маҳсулотларнинг ҳаммасини ҳам хавфсизлиги кафолотланмаган, уларни сақлаш ва сотиш жараёнида санитария қоида ва меъёрларига риоя этилмаган бўлиши мумкин. Айниқса тез бузилувчи гўшт ва гўшт маҳсулотлари, сут ва сут маҳсулотлари, кремли қандолот, салатлар, ҳамирли ва бошқа хавфсизлиги кафолотланмаган маҳсулотларни истеъмол қилиниши натижасида овқатдан...
Жорий йилнинг 20 декабрь куни Янгиер шаҳар адлия бўлими томонидан ташкил этилган сайёр қабул давомида бир қатор мурожаатлар қабул қилинди. Мазкур сайёр қабулда фуқаро Г.Нармуратова яшаш хонадонида ёнғин бўлганлиги, ёнғин туфайли жуда кўп моддий зарар кўрганлиги ва қарамоғида 5 нафар вояга етмаган фарзандлари борлиги, қолаверса, электр энергиядан 871.000 сўм қарздорлиги борлигини билдириб амалий ёрдам сўраган.
Таъкидлаш жоизки, ушбу тадбирда шаҳримиз ёшлари фаол иштирок этишди.