Янги ҳисоблагичлар аввалгиларидан 20 дан зиёд функцияларни бажара олиши билан фарқланади.
- Биринчидан, истемолчилар электр таъминоти корхонаси ёки банклар эшигида узундан-узун навбатларда туришмайди.
Янги ҳисоблагичлар аввалгиларидан 20 дан зиёд функцияларни бажара олиши билан фарқланади. ҳисоблагичларнинг кўрсаткичларини суратга олиб, Мажбурий ижро бюроси (МИБ)да ниманидир исботлашга мажбур бўлишмайди. “Ҳисоблагичингиз кўрсаткичини ёзиб олай”, деб ҳеч ким безовта ҳам қилмайди.
- Иккинчидан, ҳисоблагич ўрнатилгач, тизимга уланади, код киритилиб, ҳисоб рақам очилади.
Истеъмолчиларга SMS хабар орқали барча маълумотлар автоматик тарзда етказиб турилади. Мобил телефон рақамига уланиши тўловни уйдан чиқмай “on-line” режимида амалга ошириш имконини беради. Энг муҳими, “шахсий кабинет” орқали ҳар бир истеъмолчи қанча электр энергияси сарфлаганини кузатиб туриш имконига эга бўлади.
- Учинчидан, янги тизимда ҳисоблагичдаги маълумотларни компьютер назорат қилади.
Электр таъминоти корхонаси ходимлари уйма-уй юришга кетадиган вақтини тармоқларнинг техник ҳолатини яхшилашга сарфлайди.
Шунингдек, истеъмол қилинган энергия ҳақидаги маълумотларни йиғишда инсон омили таъсири камаяди. Маълумки, электр энергиясини омборга жойлаб, захира қилиб бўлмайди. Шу боис одатда ҳар бир ҳудуд учун электр сарфи тахминий ҳисобланиб, “лимит” ажратилар эди. Янги тизимда эса барча маълумотлар аниқ кўриниб туриши боис таъминотда чеклов бўлмайди.
Ушбу «Ақлли» ҳисоблагичларнинг яна бир хусусияти шундаки, маълумотларни сохталаштиришга уриниш, яъни ҳисоблагичга таъсир ўтказиш ҳолатлари юзага келса дарҳол ўчади ва тизимга хабар жўнатади. Шунингдек, энергия тўлови тўланмаган тақдирда масофадан ўчиш хусусиятига ҳам эга. Ушбу ҳисоблагичлар электр таъминоти корхонаси томонидан 10 йилда бир маротаба қиёсловдан ўтказилади.
Пластикли ҳисоблагичи борларнинг пластик картасида қолган пул маблағи янги ҳисоблагич учун очилган ҳисоб рақамга тушириб берилади.
Таҳлилларга кўра, ҳар бир истеъмолчига ўрнатилаётган замонавий ҳисоблагич учун “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти маблағлари ҳисобидан ўртача 770 000 сўм сарфланмоқда ва бу ҳар бир истеъмолчининг шунча маблағ иқтисод қилаётганини кўрсатади.
Айни пайтда “Сирдарё ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан шаҳримизда ҳам электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш ишлари бошланди.
Шуни инобатга олиб, истеъмолчилардан хонадонда вояга етган шахснинг бўлишини таъминлашларини ҳамда ҳисоблагичларни алмаштиришга тўсқинлик қилмасликлари, балки ёрдам беришларини сўраймиз.
Алоҳида таъкидлаш керакки, ушбу замонавий электр ҳисоблагичлар истеъмолчиларга бепул ўрнатиб берилмоқда.
Хурматли истемолчилар, ҳисоблагичлар ўрнатишда муаммоли ёки таъмагирлик ҳолатлари кузатилганда қуйидаги рақамларга мурожаат қилишингиз мумкин.
Тел: (93) 294 99 52; (93) 329 88 88