Бугун эрта тонгдан Вилоят ҳокими Ғ.Мирзаев томонидан бошланган эзгуликка йўғрилган ташаббус вилоятимиз, шаҳримиз бўйлаб кенг қулоч ёйиб, қувончу шодликларга лиммо-лим тарзда давом этмоқда.
Бугун 30 декабрь куни Сирдарё вилояти ҳокими Ғ.Мирзаев шаҳримизда жойлашган "Мурувват" ногирон аёллар учун интернат уйига ташриф буюрдилар ва даволанувчиларни яқинлашиб келаётган янги йил байрами билан қутлаб, совғалар улашдилар.
Эзгуликка йўғрилган бу каби ташаббус вилоятимиз, шаҳримиз бўйлаб кенг қулоч ёйиб, қувончу шодликларга лиммо-лим тарзда давом этмоқда.
Хусусан, Сирдарё вилояти Прокурори ўринбосари, Янгиер шаҳар ҳокими, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамроҳлигида Янгиер шаҳридаги "Вилоят асаб ва руҳий касалликлари шифохонаси”га ташриф буюрдилар.
Ташриф асносида ушбу шифохонада беморларга яратилган шарт-шароитлар, уларнинг ижтимоий ҳимояси билан боғлиқ амалга оширилаётган ишлар билан танишилди.
Байрам муносабати билан совғалар ҳадя қилиниб, кундалик эхтиёж учун керакли буюмлар берилди.
Янгиер шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати