Янги йил арафасида "Янгиер" деҳқон бозорида озиқ-овқат маҳсулотларининг нарх-наволари қандай? Расталардан жой олган маҳсулотлар сифати талаб даражасидами?
Янги йилга саноқли кунлар қолди. Бу вақтда барчамиз байрам дастурхони учун ноз-неъматларни қаердан арзонроқ харид қилсам экан, деб ўйланишимиз табиий.
Чунки Янги йил арафасида истеъмол бозорларида озиқ-овқат маҳсулотларига талаб ошиши туфайли “олибсотарлар” томонидан нархларни сунъий ошириб юбориши ҳолатлари учраб туради.
Яна бир хавотиримиз ишлаб чиқариш манбаси номаълум бўлган, инсон соғлигига хавф туғдирувчи сифатсиз, контрафакт ва контрабанда маҳсулотларнинг бозор расталаридан жой олиши билан боғлиқ.
Мана шундай ҳолатларнинг олдини олиш, Янги йил арафасида озиқ-овқат маҳсулотлар нархининг барқарорлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 15 декабрдан Янгиер шаҳридаги деҳқон бозорда озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси ташкил этилди.
Бугун эрта тонгдан шаҳар сектор раҳбарлари, "Нуроний" жамғармаси, Ёшлар иттифоқи шаҳар Кенгаши фаоллари, СЭОМ ҳамда кенг жамоатчилик томонидан "Янгиер" деҳқон бозорида янги йил арафасида озиқ-овқат маҳсулотларининг нарх-наволари, расталардан жой олган маҳсулотлар сифати билан танишиб чиқилди.
Янгиер шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати