Янгиликлар / Новости
January 11, 2020

"Ҳоким ва Ёшлар" учрашувлари тажрибасини давом этирган ҳолда шаҳар сектор раҳбарлари томонидан келажагимиз бўлмиш ёшлар билан доимий мулоқотда бўлиниб, ташаббуслари қўллаб-қувватланмоқда.

Фото. Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Ўзбекистон жамиятида ёшларнинг роли ва обрўсини кўтариш, уларга шарт-шароитлар яратиб бериш, ёшлар ташкилотлари орқали ёш авлод муаммолари ичида чуқурроқ кириш ва уларни ҳал этиш мақсадида раҳбарлар келажагимиз бўлмиш ёшлар билан доимий мулоқотда бўлиб, уларни эшитиб, ташаббусларини қўллаб-қувватламоқдалар.

Фото. Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Маълумки ҳар бир ҳудудда ёшлар бўйича кенгашларга ҳокимлар раислик қилади.

Фото. Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Шаҳримизда "Ҳоким ва Ёшлар" учрашувлари тажрибасини давом этирган ҳолда ҳар хафтанинг бир кунини ёшлар масалаларини ечиш куни, ҳар 15 кунда икки кун фақат ёшлар билан ишлаш куни этиб белгиланди.

Фото. Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Ана шундай масалаларга бағишланган учрашув бугун Янгиер педагогика ва тиббиёт коллежларида бўлиб ўтди.

Фото. Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Учрашувда шаҳар ҳокими И.Хўжаев, шаҳар Халқ қабулхонаси мудири, сектор раҳбарлари – шаҳар прокурори Х.Кенжаев, ИИБ бошлиғи У.Обидов, ДСИ бошлиғи Қ.Ахмедов, ҳокимлик тасарруфидаги ташкилот, муассаса ва идоралар раҳбарлари ёшлар билан юзма-юз очиқ мулоқот қилишди.

Фото. Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Дастлаб шаҳар ҳокими И.Хўжаев шаҳарда амалга оширилаётган ислоҳотлар, кенг миқёсдаги бунёдкорлик ишлари, ёшлар билан ишлаш, таълим соҳасига қаратилаётган эътибор ҳақида сўз юритди.

Фото. Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Учрашувга ташриф буюрган ёш авлод вакиллари ҳоким билан эркин мулоқот қилдилар, ўз режалари, мақсад ва интилишлари ҳақида батафсил сўзладилар, ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар. Тадбиркорлик фаолиятини юритишлари учун кредит масалалари, бандлик сингари бир қанча масалалардаги саволларига шу жойнинг ўзида тегишли ташкилот ва муассаса раҳбарларидан атрофлича жавоблар олдилар.

Фото. Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Мутасадди раҳбарлар ёшларнинг муаммолари билан танишиб, ҳар ойда бир маротаба маҳаллий кенгашлар сессияларида уларни муҳокама қилиш, халқ вакилларига хисобот беришга келишиб олинди.

Фото. Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Бир сўз билан айтганда, шаҳримизда ёшлар сиёсати доимо раҳбарларнинг эътибор марказида. Кейинги - 2020 йил якунига қадар бу ишлар раҳбарлар фаолиятининг асосий меъзони бўлиб қолади.

Фото. Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Якунда бу каби учрашувларни ҳар бир ҳудуд ва маҳаллалар кесимида мунтазам равишда ўтказиб боришга келишиб олинди.

Янгиер шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати