Янгиер шаҳрида "Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини Сирдарё вилоятида эксперимент сифатида қўллаш юзасидан семинар ташкил этилди.
"Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни ижроси юзасидан Сирдарё вилояти ҳокимининг 2019 йил 12 декабрдаги 38-1-207-сонли баённомасига асосан Сирдарё вилоятида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш бўйича вилоят ишчи гурухи томонидан жойларда масъул ходимлар иштирокида тарғибот ва ташвиқот ишлари амалга оширилмоқда.
Хусусан, бугун 16 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Урбанизация Агентлги маъсуллари Д.Эргашев, С.Исматиллаев, У.Октябиров ҳамда Янгиер шаҳри ва Ховос туманларидан бириктирилган Ишчи гуруҳи таркибига кирувчи ходимлар иштирокида семинар бўлиб ўтди.
Қизғин баҳс мунозаралар остида ўтган семинар давомида Республика Ишчи гуруҳи томонидан қонун хужжатининг қуйидаги асосий жихатларига эътибор қаратилди:
- Ер участкаларини хусусийлаштиришнинг асосий принциплари;
- Хусусийлаштириладиган ер участкаларининг ва уларда жойлашган кўчмас мулк объектларининг бирлиги;
- Кўчмас мулк объектлари жойлашган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисидаги аризалар;
- Бўш турган ер участкаларини хусусийлаштириш;
- Хусусийлаштириладиган бўш турган ер участкаси учун тўлов;
- Урбанизацияни ривожлантириш жамғармасига берилган ер участкаларини хусусийлаштириш тартиби;
Якунда семинар қатнашчилари хусусийлштирилган ер эгаларига бериладиган имтиёзлар, уларнинг ҳуқуқ ва мажбурятлари ҳамда мулк дахилсизлиги борасидаги саволларига етарлича жавоб олдилар.
Маълумот учун мазкур Қонун хужжати эксперимент тариқасида Сирдарё вилоятида жорий этилган бўлиб, хусусийлаштирилган ер участкаларидан тушган маблағлар худудларни урбанизатци даражасини яхшилаш ҳамда шаҳар ва қишлоқлар коммуникация даражасини оширишга сарфланади.
Қонун хужжати 2020 йил нинг 1 мартига қадар ўрганишлар натижаларига кўра қўшимча ва ўзгартиришлар киритилган ҳолда расман кучга киради.