January 11, 2020

Спортнинг мини футбол ва волейбол турлари бўйича Янгиер шаҳар биринчилиги бўлиб ўтди.

Фото. Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Ўзбекистан Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 28 йиллиги ҳамда 14 январь "Ватан ҳимоячилари куни" муносабати билан Янгиер шаҳрида фаолият юритаётган ташкилот ва муассасалар ходимлари ўртасида спортнинг мини футбол ҳамда волейбол турлари бўйича шаҳар биринчилиги бўлиб ўтди.

Мусобақа якунларига кўра:

Спортнинг мини футбол тури бўйича;


  1. Сирдарё вилоят болалар ва ўсмирлар футбол академияси
  2. Янгиер шаҳар болалар ва ўсмирлар спорт мактаби
  3. 9254-сонли ҳарбий қисм

Спортнинг волейбол тури бўйича;

  1. Янгиер шаҳар болалар ва ўсмирлар спорт мактаби
  2. Янгиер шаҳар Ички ишлар бўлими
  3. 9254-сонли ҳарбий қисм

Совриндорлар Янгиер шаҳар ҳокимлигининг эсталик совғалари ва фахрий ёрлиқлари билан тақдирландилар.

Янгиер шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати