Янгиер шаҳрининг 2020 йил бюджети даромадлари 71718.4 млн сўм, харажатлари эса 43674.2 млн сўм миқдорида бўлиши белгиланди.
Халқ депутутлари Янгиер шаҳар Кенгашининг навбатдаги 37-сессияси бўлиб ўтди.
Сессиясида депутатлар, шаҳар сектор раҳбарлари, шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, аппарат масъул ходимлари, шаҳар ташкилот, корхона ва муассаса раҳбарлари ҳамда фуқаролар йиғинлари раислари иштирок этдилар.
Сессия котиблигига 3-Чироқчи сайлов округидан депутат, Қодиров Хасан Хидирбоевич тавсия қилинди ва сайланди.
Сессия кун тартибида “Янгиер шаҳар маҳаллий бюджетининг 2019 йил йиллик кутилаётган ижроси ва 2020 йилги Янгиер шаҳар маҳаллий бюджети лойиҳаси ҳамда 2020-2021 йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари кўриб чиқилди.
Кун тартибидаги масала юзасидан Янгиер шаҳар молия бўлими мудири Р.Сувоновнинг маърузаси тингланди.
Дастлаб Р.Сувонов томонидан 2019 йил якуни бўйича маҳаллий бюджетлар даромадларининг ижроси ҳақида қисқача тўхталиб ўтилди.
Унга кўра:
Шаҳар маҳаллий бюджетининг 2019 йил 12 ой давомида даромадлар (контенгент) қисми 53303.2 млн.сўм бўлиб, йил якуни билан хақиқатда кутилаётган тушим 71000.0 млн. сўмни ташкил этиш ва тасдиқланган параметрга нисбатан 135.0 фоизга бажарилиши ёки 17696.8 млн сўмга яқин қўшимча тушим туширилиши ва йил якунларига кўра, маҳаллий бюджет ихтиёрида 900.0 млн сўмдан кўпроқ қўшимча даромадлар қолдирилиши кутилмоқда.
Ҳолбуки, 2018 йилда маҳаллий бюджет ихтиёрида 509.5 млн сўм, 2017 йилда эса атига 321.5 млн сўм қолган эди.
Р.Сувонов 2020 йилги Янгиер шаҳар маҳаллий бюджети лойиҳаси ҳақида сўз юритар экан, бюджет-солиқ сиёсати бўйича таклиф этилаётган ўзгаришларни инобатга олган ҳолда, 2020 йил шаҳар маҳаллий бюджети жами даромадларини қисми яъни контенгент 71 718.4 млн сўм миқдорида белгилаш кўзда тутилаётганлигини таъкидлади.
2020 йилги шаҳар маҳаллий бюджети лойиҳасида харажатларни 43674.2 млн. сўм, ва ушбу маблағлар ҳисобига қуйидаги устувор мақсад ва вазифаларни молиявий таъминлаш кўзда тутилган.
Авваламбор, 2020 йилда ҳам бюджет харажатларининг ижтимоий йўналтирилганлиги сақлаб қолинади ва аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга катта эътибор қаратилади.
-Ўз навбатида ижтимоий соҳа тармоқлари ва ижтимоий қўллаб – қувватлаш харажатларига 2020 йилда жами бюджет маблағларининг 77.0 фоизини ёки 33925.2 млн. сўм йўналтириш таклиф этилди.
-Шундан маориф сохасига 2020 йилда 6622.1 млн. сўм ёки жами бюджет харажатларининг 15.1 фоизи миқдорида маблағ ажратиш кўзда тутилган.
-Аҳоли соғлиғини сақлаш, тиббиёт ташкилотларини замонавий диагностика ва даволаш асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш ҳисобига уларни модернизациялаш, дори-дармон ва бир мартта ишлатиладиган воситалар билан таъминлашни яхшилаш масалалари ҳам шаҳар маҳаллий бюджети лойиҳасида ўзининг ифодасини топган.
Шунингдек, маданият ва спорт ҳамда иштимоий кўникма соҳа харажатлари жорий йилга нисбатан оширилиб ва 1911.4 млн. сўмни ташкил этади. (ушбу кўрсаткич 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 487.3 млн. сўмга ёки 14.7 % ошган).
Иқтисодиётимизнинг устувор тармоқларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ва инвестиция харажатларига:
Жумладан, иқтисодиёт харажатларини келгуси йилда 5064.1 млн.сўм ажратиш режалаштирилган. (ушбу кўрсаткич 2018 йилнинг мос даврига нисбатан 1628.1 млн. сўмга ёки 44.8 % ошган).
Шундан 697.9 млн. сўмдан ортиқ маблағлар қишлоқ хўжалигининг жорий харажатларини молиявий таъминлаш учун йўналтирилади;
(ушбу кўрсаткич 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 133.1 млн. сўмга ёки 23.7 % ошган).
Шаҳримизни ободонлаштириш, атроф-муҳитни ва табиатни муҳофаза қилиш билан боғлиқ харажатларга 2020 йилга 4366.2 млн.сўм ажратилади. (ушбу кўрсаткич 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 1495.4 млн. сўмга ёки 25.2 % ошган).
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларини сақлаш харажатларига 3113.4 млн.сўм, Фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органларига
925.9 млн.сўм маблағлар ажратилиши кўзда тутилган. (ушбу кўрсаткич 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 828.5 млн. сўмга ёки 42.6 % ошган).
Юқорида таклиф этилган чора-тадбирлар, Халқ депутатлари Янгиер шаҳар Кенгаши депутутлари томонидан маъқулланди ва 2020 йилги шаҳар маҳаллий бюджети лойиҳаси тасдиқланди.