Фойдали / Полезное
January 12, 2020
Вилоятимиз нега ҳозирги номи билан аталишига ҳеч қизиқиб кўрганмисиз? Қуйида шу мавзуга доир маълумотларни келтириб ўтамиз.
Ўзбекистоннинг энг ёш вилоятларидан бири ҳисобланган, Мирзачўл ҳудудларини обод этиш натижаси ўлароқ шаклланган вилоятимиз ўз номини Марказий Осиёнинг асосий икки дарёсидан бири ─ Сирдарё номидан ўзлаштирган.
Дастлабки даврда Яксарт («дурли дарё»), Сайҳун номлари билан аталган дарёнинг ҳозирги номи бўйича икки хил қараш мавжуд. «Сир» сўзи қадимги туркий тилда яхши, кўркам, тўкин, асосий каби ижобий сифатларни англатиш учун қўлланилган деган қараш бор.
Рус тарихчиси Бартольд эса «сир» сўзини дарёнинг қуйи оқими бўйларида яшаган қадимги қабилалардан бирининг номи билан боғлайди.