Янгиликлар / Новости
December 30, 2019

Янги йил байрами арафасида Янгиер шаҳрида ҳам Сектор раҳбарлари ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.

Фото. Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Таъкидлаш жоизки, ушбу тадбирда шаҳримиз ёшлари фаол иштирок этишди.

Фото. Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Шаҳар ҳокимлигида ўтказилган учрашувда шаҳар ҳокими И.Хўжаев йил давомида ёшлар ҳаётида рўй берган муҳим воқеалар, иқтидорли, билимли ёшларнинг қўлга киритган ютуқлари, шунингдек, жамият ривожига тўсқинлик қилаётган зарарли иллатлар ҳақида гапирди.

Фото. Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Шунингдек, сектор раҳбарлари ҳам ўз сўзларида ёшларни шиддат билан ривожланаётган замонга ҳамнафас бўлиш, ислоҳотларда фаол иштирок этиш, жамиятимизга дахлдорлик туйғуси билан яшаш кераклигини таъкидладилар.

Фото. Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтган учрашувда кўплаб ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар ва таклифларини билдирдилар.

Фото. Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Бундай учрашувларни мунтазам ўтказишга келишиб олинди.

Янгиер шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати