Янгиликлар / Новости
December 16, 2019

Бабатаев Исматулла Нуруллаевич Ўзбекистон Ногиронлар Жамияти Янгиер шаҳар бўлими раиси лавозимига тайинланди.

Ўзбекистон Ногиронлар Жамияти Сирдарё вилояти бўлимининг 2019 йил 2 декабрдаги 37-сон буйруғи билан Бабатаев Исматулла Нуруллаевич Ўзбекистон Ногиронлар Жамияти Янгиер шаҳар бўлими раиси лавозимига тайинланди.

Фото. Бабатаев Исматулла Нуруллаевич

И.Бабатаев 1953 йил 20 февралда Сирдарё вилояти Ховос туманида туғилган. Миллати ўзбек. Маълумоти-олий. Оилали 5 нафар фарзанди бор.

Меҳнат фаолият:


1970-1971йй. - Ховос тумани Учтурғон қишлоғи 23-мактабда котиб.

1971-1972 йй. - Ховос шаҳарчаси СЭЗ ҳайдовчиси.

1972-1974 йй. - Ҳарбий хизматда.

1974-1975 йй.- Сирдарё вилояти Ильлич тумани халқ суди котиби.

1975-2001 йй.- Ички ишлар идораларида фаолият юритган.

2005-2006 йй. - Сирдарё вилояти Ховос тумани Халқ банки хуқуқшуноси.

2006-2019 йй. - Нафақада.

2019 й. - Ўзбекистон Ногиронлар Жамияти Янгиер шаҳар бўлими раиси.

Янгиер шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати