Янгиер шаҳар адлия бўлими томонидан фуқаронинг электр энергиядан бўлган 871.000 сўм миқдордаги қарздорлиги қоплаб берилди.
Жорий йилнинг 20 декабрь куни Янгиер шаҳар адлия бўлими томонидан ташкил этилган сайёр қабул давомида бир қатор мурожаатлар қабул қилинди. Мазкур сайёр қабулда фуқаро Г.Нармуратова яшаш хонадонида ёнғин бўлганлиги, ёнғин туфайли жуда кўп моддий зарар кўрганлиги ва қарамоғида 5 нафар вояга етмаган фарзандлари борлиги, қолаверса, электр энергиядан 871.000 сўм қарздорлиги борлигини билдириб амалий ёрдам сўраган.
Мурожаатни кўриб чиқиш жараёнида ҳомийлар томонидан 900.000 сўм электр энергияга тўлов амалга оширилиб, уйининг таъмир ишларига цемент, охак, шпаклевка, кафель ва бошқа қурилиш материаллари олиб берилиб, янги йил совғалари топширилди. Фуқаро Г.Нармуратова президент олиб борётган сиёсат фақат халқнинг манфаатлари учун хизмат қилаётганидан миннатдор.
Янгиер шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати