“Мактаб-ота-она-ўқувчи” ҳамкорлиги бўйича намунавий “Ота-оналар” конференцияси ташкил этилди.
Сирдарё вилояти ҳокимлигининг “2019 йилнинг декабрь ойи давомида “Ёшлар – келажак бунёдкори” шиори остида ташкил этиладиган тадбирларни ўтказиш юзасидан чора-тадбирлар режаси” асосида 14 декабр куни Сирдарё вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан вилоят Халқ таълими бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, Янгиер шаҳар ҳокимлиги, Янгиер шаҳар Халқ таълими бўлими, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Янгиер шаҳар Кенгаши томонидан шаҳардаги 4-сонли мусиқа ва саъат мактабида “Мактаб-ота-она-ўқувчи” ҳамкорлиги бўйича намунавий “Ота-оналар” конференцияси ташкил этилди.
Унда вилоят халқ таълими бошқармаси масъул ходимлари, бошқармага қарашли умумтаълим мактабларидан 35 нафар Психологлар, Янгиер шаҳар ҳокимлиги, Янгиер шаҳар Халқ таълими бўлими, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Янгиер шаҳар Кенгаши вакиллари, 150 нафар ота-оналар иштирок этдилар.