Янгиликлар / Новости
January 10, 2020

Шаҳар марказида жойлашган Хотира майдонида кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш ишлари бошланди.

Мусулмон оламининг муқаддас китобларидан саналмиш “Ҳадислар”да зиёратгоҳларни, азиз жойларни, қадамжоларни ободонлаштириш ишларига бош қўшган кишиларнинг, ўша ҳудуддаги халқнинг йўли нурафшон, иши баракали, ҳаёти омадли, чароғон бўлишлиги, ўша жойларгагина Аллоҳнинг назари тушишлиги алоҳида таъкидлаб ўтилган.

Фото. Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Сўнги йилларди ҳукуматимиз томонидан барча соҳаларда мамлакатимиз тараққиёти, бугунги порлоқ кунимиз билан боғлиқ ислоҳатларни амалга ошириш билан бирга юртимиздаги муқаддас, табаррук жойлар - зиёратгоҳларни, қадамжоларни, тарихий мерос объектларини давримизнинг юксак талаблари даражасида тиклаш, қайта таъмирлаш, ободонлаштириш ишларига жуда катта эътибор қаратилди.

Фото. Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Бундай эзгу ва хайрли ишлар самараси ўлароқ давлатимиз жаннатмакон, тенги йўқ бир юртга айланмоқда. Халқимизнинг йўли ойдин, келажаги порлоқ. Юртимизда олиб борилаётган улкан бунёдкорлик ишлари, барча соҳаларда қўлга киритаётган ютуқларимиз жаҳон ҳамжамияти томонидан эътироф этилаётганлиги эса янада аҳамиятлидир.

Фото. Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Бу борада шаҳримизда ҳам кейинги икки-уч йил ичида ибратли ишлар амалга оширилаётганлиги таҳсинга сазовордир. Бугун эса вилоятимиз ҳокими Ғ.Мирзаевнинг ташаббуслари билан шаҳримиз марказида жойлашган Хотира майдонида кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш ишлари бошланди.

Фото. Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Хотира майдонида иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган минглаб ватандошларимиз учун ўрнатилган, зарҳал ҳарфлар билан битилган Хотира китобларини, “Мотамсаро она” ҳайкали янгиланади. Майдон ҳудудига арчалар, гуллар экилиб, майсазорлар барпо этилади.

Фото. Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Бу ерга ташриф этаётган зиёратчилар учун қулайлик яратиш мақсадида ўриндиқлар ўрнатил, Хуллас, тез фурсатларда бу табаррук жой нафақат янгиерликларнинг, қолаверса кўп сонли меҳмонларимизнинг ҳам севимли, зиёрат қилиб бир пас бўлсада ҳордиқ чиқарадиган масканларидан бирига айланади.

Фото. Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Юқорида таъкидлаганимиздек, шаҳримиз раҳбарияти томонидаан амалага оширилаётган бу эзгу ва хайрли, савобли ишлар, саъй-ҳаракатлар ўз самарасини кўрсатади. Аллоҳ назари тушиб, ҳамшаҳарларимизнинг турмуш фаровонлиги кундан-кунга юксалиб боради.

Янгиер шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати