Бу муҳум / Это важно
January 10, 2020

Янгиер шаҳар ҳокимининг "Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Янгиер шаҳар Кенгашининг биринчи сессиясини чақириш тўғрисида" ги қарори

    2020 йил «7» январь 07-сон Янгиер ш.
Фото. Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Янгиер шаҳар Кенгашининг биринчи сессиясини чақириш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасига мувофиқ қарор қиламан:


I. Халқ депутатлари Янгиер шаҳар Кенгашининг олтинчи чақириқ биринчи сессиясини 2020 йил 15 январ куни соат 9:00 да чақирилсин.


ІІ. Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилсин


1. Олтинчи чақириқ халқ депутатлари Янгиер шаҳар Кенгашининг биринчи сессияси 2020 йил 15 январь куни соат 9-00 га чақирилсин.


2. Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилсин:


1) 2019 йил 22 декабрда ўтказилган Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари сайлови якунлари бўйича шаҳар сайлов комиссияси раисининг ахбороти.


2) Халқ депутатлари Янгиер шаҳар Кенгашининг Регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида.


3) Халқ депутатлари Янгиер шаҳар Кенгашига сиёсий партиялардан сайланган депутатларнинг партия гуруҳларини рўйхатга олиш тўғрисида.


4) Халқ депутатлари Янгиер шаҳар Кенгашининг доимий комиссияларини тузиш тўғрисида.


5) Ташкилий масала.


6) Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари Қўшма мажлиси Маслаҳат Кенгаши аъзолигига номзодни тавсия этиш ҳақида.


3. Сессияга шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, шаҳар ташкилотлари раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилсин.


Шаҳар ҳокими И.Хўжаев

Янгиер шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати