Jahon
September 8, 2020
Агата Кристи (1891-1976; Англия)
Агата Кристи (1891.15.9, Торки, Англия — 1976) — инглиз ёзувчиси. Детектив жанри устаси. 85 роман, 20 пьеса ва кўплаб ҳикоялар муаллифи.
Агата Кристи энг яхши асарларида («Пуаро тергов қилади», 1924; «Каминлар сири», 1925; «Рожер Экройднинг катл этилиши», 1926; «Н ёки М?» 1941; «Қопқон», 1954; «Айблов гувохи», 1954 ва б.) жиноят нафақат далиллар асосида, балки қаҳрамонларнинг, чунончи, бельгиялик изқувар Эркюль Пуаронинг ботиний туйғуси ва сезгирлиги туфайли очилади.
Агата Кристи асарларининг катта муваффақияти сюжетнинг қизиқарлилиги, ечимнинг кутилмаганлиги, персонажларнинг ёрқинлиги билан изоҳланади. Асарлари 103 ta.