Qurilish materiallari sanoatini jadal rivojlantirishga oid qo‘shimcha chora-tadbirlar to‘g‘risida
2019 йил 1 июлдан бошлаб шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ: д) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан:
кредит суммасидан қатъи назар қурилиш материаллари саноати соҳасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун 2022 йил 1 июлга қадар жалб қилинадиган тижорат банкларининг миллий валютадаги кредитлари бўйича фоиз харажатлари Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан ошган миқдорида,бироқ 10 фоизлик пунктдан ошмаган миқдорда, шунингдек, хорижий валютадаги кредитлари бўйича фоиз харажатлари тижорат банклари томонидан белгиланган ставканинг 40 фоизи миқдорида, бироқ 4 фоизлик пунктдан ошмаган миқдорда қопланади;
қурилиш материаллари саноати соҳасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун 2022 йил 1 июлга қадар жалб қилинадиган тижорат банкларининг кредитлари бўйича кредит суммасининг 50 фоизигача, бироқ 8 млрд сўмдан ошмаган миқдорда кафилликлар берилади. https://www.lex.uz/docs/4351738