Сайёҳларнинг барча тоифаларини қамраб олиш ва улар учун муносиб шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон социал туризм ассоциацияси ташкил этилди. Янги ассоциациянинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: • имконияти чекланган юртдошларимиз ва эҳтиёжманд оилалар фарзандлари учун хайрия акцияларини ўтказиш; • имконияти чекланган шахслар саёҳат қилишлари учун шароитлар яратишга кўмаклашиш; • социал туризм соҳасида давлат дастурлари, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа қарорлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш ҳамда жамоатчилик назоратини амалга ошириш; • инклюзив туризмни ривожлантириш доирасида болалар, ёшлар, учинчи ёш тоифа вакиллари, шунингдек ногиронлиги бўлган кишилар учун туризм ҳамда экскурсияларни ташкил этишга кўмаклашиш...