Оила – муқаддас даргоҳ.
Оила жамиятимизнинг бошланғич буғини, элимизнинг гўзал урф-одатлари ва қадриятларини асровчи муқаддас мўъжаз маскан. Эзгуликлар оиладан бошланади, ундан маҳаллагача кўчади, жамиятга кириб боради.
Оиланинг муқаддаслиги, фарзанд ва ота-оналар бурчи, жамият тараққиётини белгилашда оила мустаҳкамлигининг асосидир.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1993 йил
20 сентябрдаги ялпи йиғилишида 1994 йилдан бошлаб 15 май - “Халқаро оила куни” деб белгиланган.
Бугунги кунда халқаро оила кунини кенг нишонлаш мамлакатимизда ҳам анъана тусига кириб улгурган. Бу йил ҳам Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил февралдаги ПФ-5938-сонли Фармони 2-иловаси билан тасдиқланган “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилига асосланган тизимни самарали жорий этиш” бўйича “Йўл харитасининг” 19-бандида
15 май – Халқаро оила кунини “Оила муқаддас” шиори асосида кенг нишонлашни ташкил этиш ва ўтказиш вазифаси белгиланган.
Шу муносабат билан бугун юртимизда коронавирус пандемияси бўлишига қарамасдан республикамизнинг қолаверса, вилоятимизнинг барча туман ва шаҳарларида, қишлоқларида бу байрамни кенг нишонлаш мақсадида мазкур кун муносабати билан оила муқаддаслиги ва мустаҳкамлиги, оилавий бирдамлик, оиладаги аҳиллик ва тотувлик муҳити, фарзанд тарбиясини акс эттирувчи лавҳалар ва оилавий эзгу қадриятларни тарғиб қилувчи ғоялар акс эттирилган онлайн видеолар, расмлар танловлари, намунавий оилаларнинг фаол аъзолари ўртасида онлайн беллашувлар, ёшларнинг куй-қўшиқлари, катта ёшдаги пиру-бадавлат отахон-у, онахонларнинг дил сўзлари мадҳ этилган видеолавҳалар ижтимоий тармоқларда акс эттирилди.
Ушбу тадбирлар “Фаровон оила – жамият равнақининг асоси” ғоясини ўзида мужассам этиб, оилани улуғлаш, унинг бебаҳо қадрият, инсон ҳаётидаги муҳим асос эканини аҳоли, айниқса, ёшлар онгига сингдириш, оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, ота-онанинг фарзанд тарбиясидаги масъулияти ва жавобгарлигини ошириш, оиланинг жамият ҳаётидаги аҳамиятини тарғиб этишга қаратилган.
Томди туман
адлия бўлими бошлиғи Р.Баракаев