Оила жамиятимизнинг бошланғич буғини, элимизнинг гўзал урф-одатлари ва қадриятларини асровчи муқаддас мўъжаз маскан. Эзгуликлар оиладан бошланади, ундан маҳаллагача кўчади, жамиятга кириб боради. Оиланинг муқаддаслиги, фарзанд ва ота-оналар бурчи, жамият тараққиётини белгилашда оила мустаҳкамлигининг асосидир. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1993 йил 20 сентябрдаги ялпи йиғилишида 1994 йилдан бошлаб 15 май - “Халқаро оила куни” деб белгиланган. Бугунги кунда халқаро оила кунини кенг нишонлаш мамлакатимизда ҳам анъана тусига кириб улгурган. Бу йил ҳам Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил февралдаги ПФ-5938-сонли Фармони 2-иловаси билан тасдиқланган “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилига асосланган тизимни...