April 1, 2020

КУЧЛИ ОДАМНИНГ КУЧИ НИМАДА?

КУЧЛИ ОДАМНИНГ КУЧИ НИМАДА?


Хар бир одам биладики хаётда кучли инсонлар бор. Уларнинг кучи пулида эмас, бешта тилни билишида эмас, шажараси борлигида эмас, балки, рухиятининг узгача бир кучи борлигидадир. Сизнинг атрофингизда бундай одамлар борми? Балки сиз ушалардан биридурсиз? Кани уларнинг сифатларини тахлил килайлик-чи.


1. Улар узларига рахм кузи билан бокмайдилар.


Улар узларига узлари масул, жавобгарликниям уз буйнига оладилар, Уларга кимдир нохак булганидан азият чекиб кийнали ва нолиб утиришмайди. Шу ахволга тушганига кимнидир айбламайдилар. 

Нотугри булган ишлардан хулоса чикарадилар холос. Бирор юмушни бажара олмасалар кейинги сафар албатта бажара олишларига ишонишади.


2. Уларни назорат килишларига йул куймайдилар!


Уларни назарат килиб булмаслиги учун хам улар кимгадир хисобот беришмайди. Факат узи узини назорат килади. Уларнинг кучи хам шунда! Хеч кимга кулок солмайдилар, аммо, хамманинг фикрини эшитиб хулоса чикара олишади. 


3. Улар янгиликлардан кочишмайди.


Уларда битта куч бор. Сирни ечиш. Хаётда пайдо булган муаммоларни янгиликларни ечиш. Битта куркуви хам булса, бир жойда котиб колишдир.


4. Фойдаси йук ишларга вактини кеткизиб утиришмайди. 


Кучада тухтаб колган машиналарга караб "сукинишмайди". Узидан ташкари хамма назоратдан ташкарида эканлигини тан олишади. Факат узини назарат килиш ва бошкариш кучлилик эканлигини билишади.


5. Улар хаммага ёкишга интилишмайди. 


Узини барчага яхши курсатишга интилган одамларни курганмисиз? Сиз мабодо шу тоифа вакили эмасмисиз? Узингиздан кечиб бошкаларга яхши булсин деб яшаш хам ривожланишдан тухташ моделидир. Бунда хам узингизни хам сиз ёрдам берган инсонларни ривожланишдан тухтатаяпсиз.


Кучли одам мехрибон ва хакгуй булади. 


6. Аклга, илмга, тажрибага асосланган таваккал килишдан куркишмайди.


Хавфли, нолойик, аклсиз харакатлар урнига аклли таваккал килишга куч топишади. Хар бир режа, янги бошлаган ишлари муваффакиятли булади. Кучсиз одам карор килишдан куркса, кучли инсон карор кабул килиб булганидан кейин куркаркан. 


7. Кечаги кундаги хато ва камчиликларини хадеб эслайверишмайди.


"Кечаги кунни куммасанг, кечаги кун сени кумади!" Кечаги кун билан яшаш улик хотиралар ичида аза тутишдир. Нега?!, "Нима учун?!" деб саволлар куршовида савол фикрга айлана олмаслигидир. Бунинг урнига бугунидан куч топиб уни бахтга айлантира олишади.


8. Улар битта хатони икки марта кайтаришмайди.


Кучли инсонлар битта харакатни қайтараверишмайди. Ўйлаб кўринг-да, битта харакатни хадеб қайтараверган инсон кимга ўхшайди? Албатта, кучли инсонлар эса, янги харакат, янги қарор ўйлаб топишади. Олдинги мувафақиятсиз харакатлардан воз кечадилар. 


9. Бошқаларнинг омадига хавас ва хасад қилишмайди. 


Муваффақиятга эришган одамлардаги кучлилик калитини, яъни сирини топа олишади ва ўз хаётига тадбиқ этиб, ўргана олишади. Ўз устида ишлашдан тўхтамайдилар. 


10. Омадсизликдан кейин яна муваффақиятли бўлиш учун қадам қўйишга куч топа олишади. 


Хар бир омадсизлик янаям муваффақият қозониш учун бир имконият. Кучли одамларни кучли қилган нарса уларнинг қийин муаммоларга тушганларидар. Қачонки, хаётингизда муаммога дуч келдингизми, билингки, у сизни кучли қилиш учун ёлланди. 


11. Улар ёлғизликдан қўрқмайдилар.  


Ёлғизликдаги фикр ва якка ўзига ишониш қанчалик катта куч эканлигини фақат кучли инсонлар билишади. Уларнинг кайфиятлари ва бахтли бўлишлари бошқаларга боғлиқ эмас. 


12. Дунё бизга қарздор эмас, одамларнинг хам биздан қарзи йўқ. 


Сенинг бахтингга хеч ким масъул эмас. Хеч ким сен учун бирор бахт сотиб олиб бермайди. Фақат мехнат ва мақсад томон қадам сизни бахтли қилади. 

13. Хозироқ натижага эришиб бўлмаслигини, муваффақият учун хам сабр кераклигини тушунишади.


КУЧЛИ БЎЛИШ УЧУН НИМАЛАР ҚИЛИШ КЕРАК?


1. Бугунингни ўйлаш эртанги кун учун йиғиниб-териниб, шуни бажарсам эртага бахтли бўламан дейишдан устунроқ туради. 

 Бугун сизга кимдир 50 000 сўм берайми ёки бир йилдан кейин 500 000 сўм берайми, деса нима қарор қабул қилар эдингиз? Тўғри бир йилда неча фоиз пулингизни ўсганлиги яхши, аммо, бугунги кундаги шу пулга эгалик қилишингиз сизни бугуноқ ривожлантирар экан. Ютуқсиз харакат, э

ртанги кундаги муваффақият, эртага қолдирилган қониқиш эртанги кунингизни кўп қарзга ботириб ташлар экан. Эртанги кунда 500 000 ли бўлишни истаганларнинг биринчи ожизлиги, келажакга ишончи йўқлигидадир. Эртанги кунига тайёрланиб қўйишни бугунги кунда 50000 сўмли бўлиб бахтли бўлишдан устун қўйишмоқда. Уларнинг эртанги кунига мақсади йўқ. Яъники, бугун 50000 сўмни олиб, ундан қониқиш хосил қилган инсон кучлироқдир. Эртага мақсади бор-ку, 500000 сўмни эртага олишни мақсад қилган одамни дейишингиз мумкин. Бу одам эртага шу 50000 сўмни топа олишига ишонч билдирмаяпти деб тахлил қилишади психологлар. Шунинг учун бугунингиз билан яшанг. Бу сизнинг кучингиздир. Эртанги кунингизга мақсадлар қўйиб, эртанги кунингизни тасаввур қилинг. 


2. Ишларингиз қандай? Олдин қандай эди? Эртага қандай бўлади деб ўйлайсиз? Эртага хам худди шундай бўлади...

 Хаётда янгиликларни тасаввур қила олмаслик сизни ривожлантиришдан тўхтатади. Масалан, машинанинг ўрнини от эгаллаши мумкин, деган хаёлга берила оласизми? Албатта, йўқ! Машинанинг ёнилғи муаммосини еча олишмаса хам отга кунимиз қолмас, деб ўйлайсиз. Бу каби ҳаёлий муаммоларни ечиш учун тарихни билиш керак. Тарихда сизни хайратга келтирадиган қанча воқеа ходиса бўлганлигини эсланг бир...

3. Ёмон хабарга яхши хабардан кўра тезроқ эътибор беришни бошлайсиз. 

Масалан, сиз ўзингизнинг ишингизни кўпчилик ўртасида тақдимот қилдингиз. Олдингизга бир неча ўн одам келиб, сизни мақтади. Охирида келиб ўз фикрини билдирган одам, бу тақдим этилган билимлар бир пулга қимматлигини изхор қилди дейлик. Нима бўлди? 99.9% одамларнинг яхши деган мақтовини, битта 0.1% ташкил этган муносабат бузди қўйди, шундай эмасми? Негативизмнинг бўрттирилиши 99.9% одамларга хос хусусиятмикан-а? Фақат, 0,1% одамларгина бу негативизмдан куч топишади.  Шу холатга тушганингизда куч топиб кўринг-чи? 

4. Мен ишонган маълумот хато бўлиши мумкин. 

 

Маълумотларга факт сифатида қаранг. Ёмон деган воқеа яхшилик олиб келади, яхши деганингиз сизни алдаши мумкин. Фақат факт деб қарасангиз, тўғри муносабат билдира оласиз. Бу яхши деган пайтингиз сизнинг қайси эҳтиёжингизга хамоханг бўлмақда-ю, бу ёмон деганингизда қайси эҳтиёжингизга қарши чиқмоқда? 

5. Бошқалар қилишяптими, демак тўғри, деган муносабат. 

 Бир тўда одамлар нимани тўғри деса, шуни маъқуллаш ўз мустаққил фикри йўқлигидан далолатми? Бундай бўлиш тўғридир, зеро, кўпчилик билади-да? Сизга қарши одамлар билан кўпроқ гаплашинг. Менинг орқамдан сакрайсан деса она, фарзанд ўз ҳаётини сақлаб қолиш кераклигини билиши лозим. 

6. Мен адашмайман!

Мен хеч қачон адашмайман, дейиш шунчалик нотўғри йўлки, сизни ривожланишдан тўхтатади. Қачон ва қаерда адашаётганлигингизни ўзингизни кузатиб ва тахлил қилиб билиб олишингиз мумкин. 

 КУЧЛИ БЎЛИШ УЧУН НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?

Қадам №1. АНИҚЛИК

Аввало сизга нима кераклигини аниқ билишингиз лозим. Нима қилмоқчисиз ва бунинг оқибатида нимага эришмоқчисиз? Шу саволга аниқ жавоб берсангиз сизнинг хаётингиздаги 80% омадни топдингиз дегани. Омадсиз одамлар ўзларига нима кераклигини билишмайди. Бунинг учун кучли бўлиш қадамларини ёзиб боринг. Сиз нимага эришмоқчисиз 10 та эришиш мақсадини ёзинг. Ҳар бир мақсадга эришиш учун қандай харакатлар қилиш кераклигини ёзиб боринг. 

Қадам № 2. ҲАРАКАТ

Баскетболист тўпни халқадан ўтказиш учун неча марта харакат қилишини бир эсланг. Инсон хам худди шу каби экан. Қанчалик кўп харакат қилиши маррани осон эгаллашга тажриба бўларкан. Нечта мақсад йўлида неча марта харакат қилдингиз? Бу сизнинг кучингиздир. 

Қадам №З. Қатъият

Мақсадингиз эҳтиёжингизни қондирсагина сизда ғайрат, шижоат ва қатъият пайдо бўлади. Мақсадингиз бировга кўз-кўз қилиш, кимгадир ниманидир исботлаб қўйиш, хамма шундай қилаётганлиги учун шу каби бўлиш сизга қатъият бермайди. Қатъият топа олмаяпсизми, демак, мақсаднинг керак ёки керак эмаслигини тушунинг. Кучли инсонларнинг танишлари, маслакдошлари ва у билан бир елкада тура олувчи ишончли вакиллари хар сохада бўлади. Уларни топишнинг бир ягона йўли эса, хар бир инсонда яхшиликни кўра олиш хусусиятлари билан ўлчанади. 

Қадам №5. Шахсият

Куч хар доим жонли воситада, жонсиз восита хеч қачон куч бўла олмайди

. Яъни пул куч эмас, уни қаерга ишлатишни биладиган инсон кучдир. Иншоот куч эмас, уни қайси жабхада ишлатишни эплоладиган инсон кучдир. Машина куч эмас, машинани хайдай оладиган инсон куч хисобланади. Машина, иншоот ва пули бўлмаган инсон куч эмас, деган жавобингизга қўшиламан. Кучли инсон бу воситаларга эга бўлишни эплолади. Шунинг учун кучни миянгиздаги фикрлардан, ғоялардан, харакатланиб чарчамаган мақсадларингиздан топинг. 

Қадам №6. Ишонч

Ишонч ва хақгўйлик кучли инсонларнинг алохида бир сифати бўлиб, ўзига жалб қила олишади. Уларни енгиб бўлмайди. Улар ўз мақсадларига ишонишади, ўз хақларини химоя қила олишади. Шу мақсадларига бошқаларниям ишонтира олишади. Уларнинг мақсади бошқаларниям бахтли қила олади. Ишонган одамингиз билан савдолашасиз, ишонган одамингиз билан хаётингизни боғлайсиз. Аввало ўзингизнинг мақсадингизга ўзингизни ишонтириб кўринг-чи? 

Қадам №7 Қайтмаслик

Дунё қарши чиқганида қайтмайдиган инсонлар бўлган. Илм қарши чиқганида қайтмай ўзининг хисобларига ишонган инсонлар бўлган. Улар шам ўрнига ток ярата олишган, бу касаллик даволанмайди дейишганида шифо усулини топишган. Сиз қайси илмни биласиз? Сиз билган илм ичида янгилик топа оласизми? Сиз қайси инсонни биласиз? Сиз билган инсон сизга вафодорми? Шу сизнинг қайтмаслигингиздир! Қайтманг! Қайтманг! Орқага қайтманг!


Зебинисо Ахмедова