April 17, 2020

БАХТИНГИЗ КЕЧИКМАЯПТИМИ?

КЕЧИКТИРИЛГАН БАХТ НИМА У?


Ҳаётининг хар бир кунини ташвиш билан ўтказадиган азиз юртдошим, бахтли ташвиш муборак. Хар куни бахтлиман дейишингизга монеълик қиладиган, бугунингизни бирор зарур юмуш билан ғамга чўмдирадиган муаммоларнинг кети бормикан. 

ПСИХОЛОГДАН БИР РИВОЯТ

Бир инсон шунчалик қуёшни севарканки, ўша нурни ҳаммага раво кўраркан. Бир куни хаммага раво кўрган қуёшни расмини чизиб, ҳаммага тақдим этибди.  Бу расмни кўрган тўнғиз қовоғини уюб олибди ва қани мен учун ботқоқ деб ҳафа бўпти. Бу совғани кўришга келган сичқонча “чий-чий”лаб, “қани менинг иним?” деб ўксипти. “Менга сенинг қуёшинг керак эмас!” деб терс бўлволибди. Хўроз бу ботқоқни нима қиламан, бу ингаям киролмайман, қуёш эса менга нимаям берарди, устига чиқиб қоқолашим учун менга бир девор керак!” деб даво қилипти. Энди нургинаси остида бир девор қуришга умрини сарф қилишга тўғри келипти. Ушбу расм тугаллаб бўлинганини эшитганларнинг хаммаси томошога келишипти. Бир овоздан “Намунча хунук расм бўлмаса!, Шунақаям расм бўладими?”, “Топгани шу бўлдими...” деб хайқиришипти мехмонлар. 

   Сиз умрингизни чўчқанинг ботқоғи учун, сичқоннинг инини ўйиб бериш учун, хўроз қоқолаши учун увол бўлмаслиги керак. 

Хозироқ бахтли бўлиш учун ўз қуёшингизни нургинасини юзингизга суринг

Қуёш муборак. Нурли юз муборак. Шукронали кун муборак Хазрати инсон.

 Кечиктирилган хаёт ёки кейинга сурилган бахт синдроми билан касалланган одамлар бугунги кунга хурсанд бўлмаслик учун хар кун сабаб ўйлаб топаверишади. Шу кунига бахтли бўлишни била олмаслик хам рухиятнинг касаллиги хисобланади. “Мен шу юмушни бажариб олай кейин бахтли бўламан”, “ Мана шу юмушни бажариб бўлсам бахт нималигини хис қиламан” деган шиор билан яшаган инсонлар ўғли ўқишга киришини кутиб сўнг бахтли бўлишга ахд қиладилар, уйини тугатволиб сўнг бахтни ўз остонасига ёлламоқчи бўлишади, катта лавозим ўрнидаги кресло бахтни туйдиришига ишонишади ва охир оқибат хар куни бахтни кутиш, бахтли бўлишни орқага суриш бобида ғамдалар... 

Кечиктирилган бахт синдроми белгилари: 

1. “Мен шуғулланадиган иш менинг мавқеимга мос эмас!” деб хаммани ишонтиришга бел бойлайдилар. 

2. Бахтли бўлишига монеълик қилаётган муаммони ечиб, шу захоти бахтсиз қилиб турган бошқа муаммони ечишга “мажбур” бўладилар.

3. Бугунги кунидаги бахт заррасини ўзига камдек кўриб, бу камлик қилаётган бахтни ўзига раво кўришмайди. 

4. Бугун бахтли бўлиши учун қилиниши керак сарф-харажатдан ўзини тежаб, эртага “бахтли” бўлиш учун пул йиғишади. 

5. Хар куни битта инсонни бахтли қилиш учун ўзини масъул деб тайинлашади. Ўзининг бахт талабини эса “кутиб туриш” навбатига қўйиб қўйишади. 

Реал хаётда яшамаслик эртанги кун билан яшаш бахтини кечиктирган бу инсонни йиғлоқи, хафа, асабий ва доимо нолийдиган қилиб қўяди. Биласизми бугуннинг бахтини эртага қолдириш сизни қайсидир даражада бахтсиз қилади. 

Бугунги бахтини эртага қолдириш синдроми асосан ҳаётда ўзини топа олмаган, ўзидан қониқмаган инсонларга хос. Мен ҳали хаммага кўрсатиб қўяман кимлигимни, хали мен гапирадиган кун келади деб ўзига тасалли бериш синдроми деса хам бўлади. Бошқаларга хизмат қилиш, бошқани ташвиши билан яшаш орқали ўзидан кечиш ва ўзининг омадсизлигига уларни айбдор деб санаш кайфияти бўлади. Бахт бугун эмас, эртага келиши сабабли кучини эртага асраб қўйгиси келади ва бугунги кунига дангасалик, ёқимсизлик кайфияти билан боқади. 

Бугунга қайтиш психотехнологияси қандай?

Бугунги бахтни эртага қолдириш синдромида бугунги кун билан эмас, эртанги кун билан яшаш ташвиши бор. Реалликка қайтиш учун мақсад қўйишни бошланг. Мақсад фақат сизга боғлиқ бўлиши керак. 

   Ўзингдан кечиш, “ўзимни ўйлайми, ёки болаларим учун яшайми?” деган саволни ўзингизга қўйишнинг ўзи нотўғри. Сизнинг ҳаётингиз фарзандларингизнинг ҳаёти мазмунидан иборат бўлиб қолиши, уларга яшашни ўргатиш, уларга сизнинг бахтли бўлишингиз учун хизмат қилдиришнинг хеч кераги йўқ. Сиз уларга оналик қилинг, тарбия беринг, аммо, уларнинг бахти менинг бахтим деган фикр нотўғри фикрдир. Болалар бахтини туйиш саодат деб тушунинг.

Турмуш ўртоғингизга ўзингизни фидо қилиш эмас, унинг борлиги сизни бахтли қилишидан бир зарра бахт топинг. 

ЭРТАНГИ КУННИ ЭРТАГА ЎЙЛАЙМИЗ. Бугун эса боримиз билан бахтли бўлишнинг бирдан бир номи шукроналик дейилишини эсланг. Шукроналикни эртага қолдириб бўладими? Шукроналикни дипломга, тўйга, шарт қўйишга боғлаб бўладими? Хозироқ бахтли бўлишга нур муборак бўлсин қалбингизга, деган холда психологингиз Зебинисо. 

Зебинисо Ахмедова психолог.

Оилавий муаммоларда, болалар психологи, оилавий психолог, дудуқланишда псхолог ёрдами, қўрқувда псхолог ёрдами, неврозда псхихолог ёрдами, психосоматик касалликларда психотерапевт ёрдами.