Ўзингизни тинчлантиришни истайсизми?

Қадим замонларда хам инсонлар ўз миясини, танасини бошқариш учун “Муроқаба” усулидан фойдаланишган экан. Муроқаба кўзни юмиб хаёллар билан фикр қилиш демакдир. Китобимнинг ушбу жойида қуйидаги муроқабани сизга таклиф этаман. Кўзингизни юмиб ўқий олмайсиз. Шунинг учун диққат кўзингизни фақат ушбу матнга қаратинг ва тинчланишни ният қилинг:

Ҳаёллардан шовқин кетганида...

Кўзингизни юминг... Шинам жойга, сизга халақит беришмайдиган хонада шу хаёлот дунёсига шўнғинг...

Тасаввур қилинг... Сиз кенг далазор ичидасиз... Бахорнинг энг гўзал ранглари... Бу жойларни фақат сиз ва сизнинг хотираларингиз тасаввур қила олади... Тубсиз осмонга боқинг... Кенг табиат қўйнида эканлигингизни... юзингизга бахор шаббодаси майин урилаётганлигини хис қилинг... кўзингиз қуёшдан келиб тушаётган битта нурга қадалсин... Танангизни кенгликдаги озодликка кириб ўзини бўш қўйганлигини тасаввур қилинг... Танангиз тинч ва сокин... Нафасингиз бир меёрда... Чуқур ва чуқур нафас олганингизда ичингиздаги шовқинлар чиқиб кетаётганлигини тасаввур қилинг... Худди тутундек... ичингиздаги оловдан чиқаётган тутун ва шовқин ташқарига чиқиб кетмоқда... Яна ва яна тоза нафас олинг... Кўзингиз кўраётган табиат энг гўзал гулни... шарқираган сувни... ёқимли қушлар сайрашини кашф қилсин...

Истак-хохишларингизга қулоқ солинг...

Истаклар хам бир нихолга ўхшайди... Уни экасиз... Дарахт каби ўстирасиз... хосилини оласиз...Истакларингиз хам мақсадга айланиб ижобат бўлиши учун хар куни уни ишонч билан суғоришингиз, мехр билан қувватлантиришингиз, харакат билан қадам ташлатишингиз керак...

Осмонда пайдо бўлган камалакни тасаввур қилинг... Ушбу камалак рангларидан ранг олиб сиз истаган хаёт расмини чизинг... Ёрқин ранглар сиз чизган расмнинг нурига айлансин... Шу расм ўртасида бир дарахт чизинг... Бу дарахт неча ёшда... Унинг танаси қанчалик қаттиқ?... У инсон бўлганида сизга кимни эслатарди? Ота-онангиз шу дарахтга айланиб қолганида бу дарахтда қандай ўзгаришлар бўлган бўларди?... Ушбу дарахтнинг илдизидан униб чиққан нихолнинг катта бўлаётганлигини тасаввур қилинг. Сиз ва сизнинг ота-онангиз ўртасидаги илдизлардан қандай куч юраяпти? Мустаққил дарахт бўлганида қандай бўларди?

Нима учун мустаққил бўла олмайди? Чатишиб кетган боғламларни эсланг... Оғриқ берувчи тугунларни ечиб юборинг... Кечинг ва кечиринг... Орқага қараманг...

Турмуш ўртоғингиз билан қандай томирлар бирлашган? Бу томирларда оқаётган куч қайси тугунлардан ўтмай қолаётганлигини хис қилинг... Оғриқ берувчи куч қайси кунлардан келаяпти? Уларни яхшилик кучига ўтказишингиз учун сизга нималар керак? Ёмон нарса ва яхши нарса йўқ... Яхшиликга ўтиши керак бўлган ёмонлик бор... Тун хам тонгга дош бера олмайди... Тонгни етаклайдиган қуёш нуридир... Сизни етаклайдиган яхшиликга бўлган ишончингиздир... Хамма куч сизнинг ичингизда... Дарахт қуёшга қараб тўғри ўсади... дарахтнинг илдизи қуёшдан куч олади... Сиз эса осмону фалакдан келаётган ёғдудек Яратганга ишончингиздан куч оласиз... Ўша куч томирларингизда қайноқ тафт пайдо қилади... Хеч бир инсон хаётингизда ўз-ўзидан пайдо бўлмайди... Пайдо бўлган инсон аввал миянгизнинг ичида шаклланган бўлади. Сўнгра уни реал хаётда топиб оласиз... Сиз ўзингизни топинг... Яхши ниятларингиз билан камалакнинг энг кўркам рангларидан шакллантирган яхши хаёт расмини ўша кенг дала ва осмон остида кашф қилинг... тинчлик ва сокинлик билан...