
НАМАНГАН (Turon24) – Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилояти бошқармаси жорий йилнинг тўққиз ойи давомида аҳолига 1081 маротаба сайёр хизмат кўрсатди. Бу ҳақда Turon24га Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди.

Ҳукумат қарорига мувофиқ, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари ёки рухсатнома олмай қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини олиш давлат хизматлари марказлари ва кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқни эътироф этиш туман (шаҳар) комиссиялари томонидан амалга оширилади. Бу ҳақда «Дарё»га Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси маълум қилди.