О
Ойбек Хасанов
@bonu_rakhimova
1 post

Бола пулини олиш учун Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилинмайди!

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 мартдаги 122-сон қарорига кам таъминланган оилаларни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқлаш ҳамда уларга ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ, болали оилаларга нафақа ва моддий ёрдам 6 ой муддатга, бола парвариши бўйича нафақа 12 ой муддатга тайинланади, бироқ бола тегишлича ўн тўрт ёки икки ёшга тўлган ойнинг охиригача тўланади. Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам оила аъзоларининг тақдим этган аризаларига асосан кам таъминланган оилаларга тайинланади.