accountant
@bozor_com
8 posts

2. Бақара сураси

284. Самовот ва ердаги бор нарса Аллоҳникидир. Ичингиздаги нарсани хоҳ ошкор қилинг, хоҳ яширинг, Аллоҳ сизларни ўша нарса билан ҳисоб-китоб қилади ва Ўзи истаган кишини мағфират қилиб, Ўзи истаган кишини азоблайди. Аллоҳ ҳамма нарсага қодирдир.

1. Фотиҳа сураси

--------------------------------------------------------------------------------

2. Бақара сураси

Бу сура Мадинада нозил қилинган бўлиб, икки юз саксон олти оятдан иборат. У Қуръондаги энг узун сурадир. Бу сурада эътиқод, ибодат, муомала, ахлоқ, никоҳ, талоқ, идда ва бошқа шариат ҳукмлари борасида сўз кетади. Бу суранинг аввалида мўминлар, кофирлар, мунофиқлар ва иймоннинг ҳақиқати, куфр ва нифоқнинг моҳияти баён қилинади. Сўнгра башарият отаси Одам алайҳиссалом қиссаси зикр қилиниб, у зот яратилган вақтда бўлиб ўтган ибратли воқеа-ҳодисалардан хабар берилади.