D
@deputat_egamberdiyev
3 posts

Контракт миқдори таълим сифатига таъсир этмоқдами?!..

Олий ва ўрта махсус таълим ҳамда Молия вазирлиги томонидан янги ўқув йили учун тўлов-контракт миқдори бўйича кундузги ўқийдиган талабаларга 10 фоиз чегирма берилиши ижтимоий тармоқларда кенг мунозараларга сабаб бўлмоқда (https://www.youtube.com/watch?v=xAsXm2NeOns).

Пандемия шароитида аграр соҳани ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

2020 йилнинг 17 август куни Олий Мажлис Сенатининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси томонидан қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ишларнинг жорий ҳолати таҳлилига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Унда қўмита аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, мутасадди идоралар вакиллари, соҳа мутахассислари ва ОАВ ходимлари иштирок этдилар.

ЁШЛАРНИНГ ФАРОВОН КЕЛАЖАГИ НИ ТАМИНЛАШ ИСЛОҲОТЛАР МАРКАЗИДА

Сўнги йилларда ёшларни хар томонлама қўллаб-қувватлаш хамда уларни ўткир зеҳнли ва кенг дунёқарашли қилиб тарбиялаш, билим қизиқишларини рўёбга чиқариш давлатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар марказида бўлиб келмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 19 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқларида ёшлар масаласида алоҳида урғу берганликлари ва натижада ёшлар масалалари бўйича бир қатор чора-тадбирлар белгиланганлиги ёшларга бўлган эътиборнинг халқаро масалага кўтарилганидан далолатдир. Шу жиҳатдан Давлатимиз раҳбари алоҳида таъкидлаганидек, сайёрамизнинг эртанги куни, фаровонлиги фарзандларимиз қандай инсон бўлиб камолга етиши билан боғлиқ. Бизнинг...