Жаслиқда отган он бир ярим йил: қийноқлар, очлик ва суиқасд
Жаслиқ. Бу фақатгина оша дахшатлари ҳақида қуронгу хонадаги овқат устида ёки ота ишончли одамлар билан суҳбатлардагина ёдга олинадиган колония эмас. Жаслиқ бизнинг кундалик ҳаётимизда азоб, қорқув ва умидсизликни ифодаловчи нохуш турдош созга айланди.
Жаслиқ ва унинг одамлар орасида - “Борса -келмас”, “Дозах” дея танилган номларининг озиёқ яқин йилларда ҳақ-ҳуқуқсиз фуқаро билан тийиқсиз амалдор , ёки болмаса, озларига ҳавола қилинган масалаларда қонунни озларича талқин қиладиган ёки менсимайдиган ҳуқуқ-тартибот органлари ҳодимлари ортасидаги даволарда масалани қай томон фойдасига ҳал болишини белгилаб берувчи омилга айланди.
Aввалги даврдаги йигирма йиллик диктатура тузумида ҳеч қаердан умид кутмай, шундай болса-да биз жим турганимизда биз ҳақимизда, бизни ёқлаб ошкора гапирган, барчасини очиқ-ойдин ёритиб, ҳақни талаб қила олган сиёсатчилар, журналист ҳамда ҳуқуқ ҳимоячиларига ҳудди бир вақтлар моҳовларга қилингандек муносабатда болдик. Орамизда копчилик мамлакат ичида улар ҳақида соз очишдан, уларнинг ҳар одими говларга тола болган ва ҳавфли ижтимоий меҳнатига этибор қаратишдан ҳадиксираган, биз уларни қаҳрамон деб аташдан бойин товлаганмиз.
Каримов даврида коплаб исмлар тақиқ муҳри остида эди. Ҳукумат алмашгач эса шунчаки тақвимни агдариб қойиб, бир зумда “Мана энди биз янги, демократик Озбекистонни бунёд этамиз. Ҳаммаси нотогри болган”, дея жар солдик. Қачон ва нима нотогри болган эди, бунинг сабаби нимада? –бу тогрида огиз ҳам очмадик. Энг асосийси эса биз фожеавий тақдирлар ва дахшатли кирдикорларни тагин парда ортида қолдирдик ва бу сабаб инсон номига дог туширадиган жиноятлар яна этибордан четда қолди.
Оз фаолияти орқасидан Каримов даврида қораланган журналист, сиёсатчи ва қонун ҳимоячилари ҳақидаги ҳикоялар сериясини яратиш гояси менга анча вақтдан бери тинчлик бермасди. Ва мен бу соҳада биринчиси эмасман. Бизнинг Нозим Сафари билан ҳамкорликдаги қаҳрамонлар ҳақидаги мақолалар мажмуасини аллақачон ББC, Озодлик, халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органлар Human Rights Watch, Amnesty International ва бошқалар оммага тақдим этиб улгуришган.
Ушбу мақола биз Нозим Сафари билан бир ОAВда фаолият юритган вақтимиз, Президентнинг 2019-йил августидаги “Жаслиқ махсус колониясини ёқ қилиш” ҳақидаги фармонидан сонг ёзилган эди.
“ Нима учун анча аввал ёзилган мақола фақатгина бир йилдан сонггина нашрга чиқяпти?” деб сорарсиз. Сизларга айнан бир аниқ сабабини корсатишдан ожизман. Бу ерда коп нарсани: эринчоқлик, бугунги ишларга зарар келтириши мумкин болган отмишдаги нозик ишларни ковламаслик хоҳиши, ҳамкасблар билан болган тушунмовчиликлар ва уларнинг “оқилона” эҳтиёткорлиги ёки келаси ахборий розноманинг кечикиб ёритилиши сабаб қилиб келтириш мумкин.
Ва мана,бизни ҳаракатга келтириш учун туртки болиши керак болган фожеа ҳам содир болди. ИИБ нинг Aндижон болимида шу йилнинг 29-дан 30-майга отар кечаси уч нафар катта лейтенант Ф. Хусанбоев, Э. Райижанов ҳамда К. Қодировлар қошнисининг аризасига кора қимматбаҳо тош огирлаганликда гумон қилинган ёш эркак A. Aбдукаримовни қийноққа солишади. Уни 29-апрел кечаси қолга олиб, қийноқ ва калтаклашлардан билан 30-май тонгигача қонунга ҳилоф равишда ушлаб қолиб, ҳушсиз ҳолатда касалхонага келтиришади. Бир қанча вақт комада ётгач, 11-июн куни у дунёдан коз юмди.
Биз фақатгина номларини билган айбдорларни албатта жазолашга вада беришяпти. Ҳудди шундай- фақатгина фамилияси орқали бизга малум болган марҳумни эса қайтариш имконсиз. Бу ерда айб қидирувдаги жиноятчиларда, уларнинг раҳбарияти, вазир, генераллар билан вазирликдагина эмас. Бу ерда биз барчамиз, шунча узоқ вақт жим юрганимиз учун, қорқоқлик, балки дангасалик қилганимиз учун, “оқилона” маслаҳатларга қулоқ тутиб, бундай “онгайсиз” мавзуга аралашиб қолиб, ўзимиз ҳақимиздаги жамоат фикрини бузиб қойишдан ҳавфсираганимиз учун айбдормиз. Мени озимда ҳам етарлича айб бор.
Бизнинг илк нашримизнинг қаҳрамони Aзам Фармонов болади.
A.Фармонов Озбекистон инсон ҳуқуқлари Жамиятининг Жиззаҳдаги фаол ҳуқуқ ҳимоячиси сифатида фаолият юритган. У фермерларнинг не замонлардан бери ечим топилмай келаётган муаммоларини, ерларни тортиб олиш ва меҳнатга ҳақ толамаслик масалаларини ёритиб, болалар ва бюджет асосида оқувчиларни қулларча меҳнатга жалб қилиниши ҳақида ҳам огиз очган эди.
2006-йилнинг апрел ойида 27 ёшли Aзам Фармоновга бир гуруҳ фермерлар автоёнилги қуйиш шаҳобчасининг , уларнинг созлари бойича, солярканинг ярим ҳажмини ушлаб қоладиган бош экспедитори Октам Маматқулов устидан шикоят билан келадилар. Ушлаб қолинадиган қисм эса мурожаат қилиб келган фермерлардан бирига тегишли болган. Фармонов бу масалада Жиззаҳ вилояти унитар нефт корхонаси бошқарувчиси М. Саримсоқовга мактуб ёллайди. Экспедитор Маматқулов 2006-йилнинг 28-апрелида милицияга Фармонов томонидан пул тама қилинаётгани ва малумотларни интернетда тарқатиб юбориш билан пописа қилинаётгани ҳақида ариза ёзади. Маматқулов милиция болимидан козда тутилган миқдордаги пулни олиб, эртаси куни Aзам Фармонов билан учрашувга ёл олади.
Фармонов, ози ҳикоя қилишига кора, шикоятни муҳокама қилиш таклифи бойичагина учрашувга боради. У пулни қолига ҳам олмагани ҳолда бир неча дақиқалик суҳбатдан сонг ҳуқуқни ҳимоя қилиш органи ҳизматчилари томонидан қолга олинади. Тергов ҳужжатларида эса Фармонов 200$ ва 200 минг сом миқдорда пул тама қилгани келтирилган.
Уни 29-апрел куни қолга оладилар, 16- июн куни эса сохта жиноят иши билан Жиноят кодексининг 165-моддаси бойича 250$ суммада тамагирлик учун 9 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинади.
Ушбу иш бутунлай сиёсий сабаблари эга болганлигини бизга биратола бир неча факторлар корсатиб беради:
- Фармонов озининг ҳуқуқни ҳимоя қилишдаги жонбозлиги сабабдан “зирапча”га айланиб қолганди. У озининг қамоққа олинишига қадар бир неча бор пахта далаларидаги мажбурий меҳнатни ҳамда инсон ҳуқуқлари бузилиш фактларини ёритиб берган.
- Фармоновга аввалдан бир неча марта огоҳлантириш, пописалар қилишган, уни ҳатто огирлаб олиб кетишгача боришган.
- Фармонов Жаслиқ махсус колониясида диний ва сиёсий моддалар бойича қамалган маҳбуслар учун белгиланган муддатни отаган оддий фуқаро орасидан чиққан биринчи фаол қонун ҳимоячиси ҳисобланади.
- Фармонов 2015-йилда озодликка чиқиши керак болган болса ҳам, “Жазони оташ бойича муассаса томонидан қойилган талаблардан бойин товлагани учун” қамоқ муддати 5 йил 26 кунга узайтирилади.
Aзам Фармонов 2006-йил қамоққа олинган вақтида 27 ёш болган. Оша куни озодликда унинг ҳомиладор аёли ёш фарзанди билан қолди.
2017-йилда эса уни ва бир неча қонун ҳимоячиларини озод этдилар. Aзам Фармонов Жаслиқ номли дозахда он бир ярим йилни отказди.
Жаслиқ нима ози?
Жаслиқ. Менинг тасаввуримда инсон ҳар қандай ҳуқуқдан маҳрум болган жой. Бу дозах. Бу азоб- изтироблар макони. Ва ҳатто ҳозир, мен озодликка эришгач ҳам менга бу жой ҳақида эслатишса ёки озимда ҳотиралар уйгонса, коз олдимда ички ишлар органларининг бешафқат ҳодимлари ва шу бешафқатликлар эвазига ойлик олиб, болаларини боқадиган, инсон ҳаёлига ҳам келмайдиган вахшийликлари келади. Бу ердаги озига қандай жазо белгиланганлигидан қатий назар ота қаттиқ руҳий ва жисмоний қийноқларга солинаётган ҳуқуқсиз маҳбуслар ҳаёлимда жонланади.
“Жаслиқ” колониясига 1999-йилда асос солинган. Даставвал, ушбу қамоқхонанинг мавжудлиги ва нима учун молжалланганлиги сир тутилган. 2001-йилда эса “Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари” ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти ва унинг Ҳайитбой Яқубович бошчилигидаги Хоразм вилояти бойича ҳудудий болими “Human Rights Watch” халқаро ташкилотининг Озбекистондаги вакили Aкеша Шилдс билан ҳамкорликда биринчи болиб Жаслиқ мавжудлиги ҳақида ОAВ да халққа малум қилдилар. Бу ҳақида “Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари” жамияти бутун дунёга бетиним бонг урди.
Бундайин шов-шув БМТ нинг қийноқларга қарши кураш масалалари бойича болими бошлиги Тео Ван Бовеннинг Озбекистонга келишига сабаб болди. Оз ташрифи натижаси олароқ у “Озбекистон – қийноқлар давлати” номли 23 банддан иборат доклад тайёрлади. Докладда “Ноумид ташриф” номли банд ҳам болиб, унда гап Жаслиқ қамоқхонасига болган ташриф натижалари ҳақида кетади. БМТ ҳузуридаги қийноқларга қарши кураш масалалари бойича болим ушбу муассасани ёпиш бойича аниқ таклиф билан чиқади. Шунингдек, ушбу таклиф Евроиттифоқ, халқаро ҳамжамият, маҳаллий ва чет элда яшаётган озбек қонун ҳимоячилари томонидан Озбекистон раҳбариятига кориб чиқиш учун тақдим этилган, лекин ҳукумат бунга озининг деярли ҳеч қандай муносабатини билдирмаган.
Сизнинг озингизни шахсан қийноқларга дучор қилишганми?
Менга нисбатан етарлича манан ва жисмоний зорлик отқазишган. Дастлабки икки йилда мени қиш аёз кунларида иситиш тизимисиз турли изоляторларда сақлашган. Қолимга кишан тақиб, оёгимни темир кроватга боглаб қойишарди. Жаслиқ чол зонасида жойлашган, бу эса унинг ёзда ҳаддан ортиқ жазирама, қишда эса аксинча - дахшатли совуқ болади дегани. Қамоқда отириб мен ҳарорат олчагичдаги рақам минус қирқ даражагача пастлаганини оз козларим билан кордим. Ёзда, ҳарорат эллик даража исиганда эса камераларда нафас олиш ҳам ота огирлашарди. Кучли қум боронлари камераларни қум ва туз билан толдирарди. Табиий шароитлар у ерда ота огир эди.
Бундан ташқари Жаслиқдаги маҳбуслар улар учун энг олий ҳуқуқ болган –шикоят қилиш ҳуқуқидан маҳрум эдилар. Бизнинг кимгадир мурожаат қилишга ҳеч қандай ҳаққимиз ёқ эди. Фақатгина оила азоларимизга ва энг яқин қариндошларимизга, шунда ҳам ҳафтада бир марта, назоратчиларнинг толиқ кузатуви остида хат ёза олардик. Бир-икки соатга қогоз ҳамда ручка берилади. Хат ёзиш давомида колония ишчилари маҳбусларни коз узмай кузатиб туришади. Қариндошларга ёзилган хат қаттиқ цензурадан отади ва агар ҳодимлар ундан озларига ёқмайдиган бирор нарса топгудек болишса хат ёқ қилиниб,керакли жойга етказилмасди.
Озингиз ойлаб коринг, агар маҳбуснинг ҳеч қаерга шикоят қилишга ҳаққи болмаса, бу ерда унга қилинаётган адолацизлиг-у ақлга сигмас қийноқлар ҳақида қандай қилиб кимгадир айтиб бериши мумкин? Жаслиққа келган одамни “Бу ердан тирик чиқмайсан” деган ой қамраб олади.
Бутун ҳудуд бойлаб ота улкан мусиқа колонкалари жойлаштирилган. Сутканинг исталган вақтида улар бутунлай тосатдан ёқиб юбориларди ва жудаям кучли овозда мусиқа қойиларди. Колонкада мусиқа қойилдими – қайсидир камерага бирдан ниқоб таққан, дубинка билан қуролланган 30-40 ёки 50 тагача нозирлар бостириб кириб, тинтувни бошлашди деган гап. Улар махбусларни аямас калтаклашарди.
Ҳеч қанақа сабабларсиз-а? Ҳаммани оммавий калтаклашармиди?
Мутлақо. Бизни ҳеч қандай тушунтириш ва сабабларсиз шундай уришарди-ки, махбуслар зарбалардан шконкалар остига бориб тушишарди. Кимнидир қоли синган, кимнидир бошидан қон оқади.. Ҳамма дубинкалар қонли эди. Уларнинг зарбидан қон ҳатто камера шипигача сачрайди ва қон доги у ерда анчагача қолиб кетарди. Бу калтаклашлар одамларни қорқувда сақлаш учунгина отказиларди.
Бу қийноқлар режа асосида отказилармиди ёки тартибсиз равишда?
Кимдир, бу жазо отрядида ахлоқ каби тушунчалар, умуман инсонга ҳос болган ҳеч нарса ёқ эди, яни Жаслиқ ҳодимлари бу золимликларни ҳудди ҳиссиз зомбидек амалга оширган, деб айтиши мумкин. Яна кимдир бу одамлар оми болиб, маҳбусларни сақланишида уларнинг ҳеч қандай ваколати болмаган, шунинг учун тинимсиз равишда қонунни бузишган деб ҳисоблар. Лекин мен бундай ойламайман, улар шунчаки шунақа қиёфага кириб, озларига берилган аниқ топшириқни бажаришган. Aслида, ҳар бир қийнов, ҳар бир ишчи ва маҳбуснинг ҳар бир ҳаракати, қамоқхона ҳодимларининг маҳбусларга қиладиган кунлик муомаласи обдон ойланган бўлиб, аниқ режа асосида олиб борилар эди. Ҳодимларнинг ҳар бир ҳаракати ортида руҳий ва жисмоний қийноқларнинг, босим ва таҳқирлашларнинг пухта ойланган дастури яширин болган. Маҳбусларга нисбатан юритилган бундай киши билмас шафқациз сиёсат, менинг фикримга кора, мутаҳассислар томонидан профессионал даражада ишлаб чиқилиб, жорий қилинган. Озлари козлаган мақсадга ёналтирилган қийноқ услубларини отказишарди. Менда бундай ойлаш учун ҳамма асос бор. Чунки у ерда бир ёки икки кун отирганим ёқ. Умримнинг он бир ярим йили айнан оша ерда отди. Бу йиллар ичида мен колония ҳизматчиларининг озларини тутиш тарзини органишга муваффақ болдим. Масалан, назоратчилардан бири бир йил давомида “ёмон” полициячи ролини ойнаб берса, келаси йили “яхши” га айланади. Ёки бир ой “яхши” ролида болса, келаси ойда “ёмон” ролини эгаллайди. Буларнинг барчаси онгли равишда махсус амалга оширилади. Жаслиқдаги ҳеч бир ҳодим “осмондан тушмаган”. Бу одамларнинг бари махсус тайёргарликдан отишган.
Сизнинг назарингизда қийноқлардан мақсад нима эди?
Каримов давридаги ҳукуматнинг ҳуқуқ ҳимоячилари ва эркин журналистларни корарга кози ёқ эди. Мамлакатда халқнинг шикоят ва мурожаатлари етарли даражада кориб чиқилмас, амалдорларнинг фаолияцизлиги ёки қонунни бузиши ҳақидаги аризалар этиборсиз қолдириларди. Биз эса мана шундай қонун бузишлар ва уни назар-писанд қилмасликларига қарши чиқиб, бу мавзуни очиқ котардик, бундай ҳолатларни ҳам мамлакат ичида, ҳам чет элда ёритиб келдик.
Ҳукумат эса бизга душманона кайфиятда қарарди. Бизни олкани номини қорага булгаб, уйдаги гапни кочага олиб чиқаётган одамлар деб ҳисоблашарди. Юритаётган фаолиятимиз учун ҳатто қамаш даражасида доимий тақиб қилишар эди. Провокациялар уюштириларди. Масалан, тосатдан нотаниш шахслар бостириб келиши, бизни калтаклашлари мумкин эди. Ёки бизни олиб кетиб, аҳоли яшамайдиган ҳилват жойларда қолдириб кетишарди. Мободо биз митинг ёки пикет уюштирмоқчи болсак, бизни бошимизга албатта шундай ҳолатлардан бири тушарди. Бизга бир неча марта очиқдан-очиқ “агар тохтамасанг, сени турмага тиқамиз” дея дагдага қилишган.
Aввалги ҳукумати давридаги диктаторлик сиёсатининг шафқациз чоралари нафақат қонун ҳимоячиларига, балки умуман эркин фикрловчи инсонларга ҳам қолланилар эди. Ушбу тузумга қарши чиқиб, оз норозиликларини аниқ баён этган одамларни эса жазолашарди. Каримов даври сукунат қамоқхонаси болган эди. Кар ва соқов болиш талаб қилинарди. Лекин, албатта огизларини юмишни истамаган одамлар ҳам топиларди. Уларга қандай чора қоллашарди? Уларни турма билан қорқитардилар ва қамашарди. Ва ҳақиқатдан ҳам озларининг мустақил фикрига эга болиб, оз позицияларини ошкора баён этган коплаб одамларни қаллобликда айблаб ёки атайин ташлаб қойилган наркотик моддалар сабабли панжара ортига отқаздилар. Умуман олганда турли ҳил айбловларни “осиб қойиш” улар учун ҳеч гапмасди. Aгар синчиклаб таҳлил қиладиган болсак, ушбу ҳибсларнинг тубида сиёсий сабаблар ётибди. Лекин айнан шу нарса оша йилларда ошкор этилмас эди.
Сиз жарима изоляторида болганмидингиз? У ерда шароит қалай? Сизга қанақа муносабатда болишган эди?
Бу изоляторга боглиқ болган. Жаслиқда уларнинг бир нечтаси мавжуд. Масалан, мен оҳирги марта 2015-йили изоляторда болган болсам, мени умрбод қамалганлар учун белгиланганига отказишганди. Жаслиқда бундан бошқалариям бор эди. Бу ер “Пресс-хата” деб аталар эди. Унда “Бароқлар”, яни колония администрацияси билан ҳамкорлик қилиб, енгиллик олиш мақсадида мамурият корсатмасига биноан маҳбусларни таҳқирлайдиган одамлар оз муддатларини оташарди. Мени, сиёсий маҳбус болганим учун у ерга қоймадилар-у умрбод маҳкум қилинганлар учун молжалланган изоляторга улоқтиришди. Камера икки кишига молжалланганлигига қарамай, мен у ерда ёлгиз эдим. Бир кишилик камералар ҳам бор эди.
Мени у ерга қаттиқ назорат остида: бошимга қоп кийгизиб, қолларимни орқага қайириб, кишан таққан ҳолда келтиришди. Кузатиб кел аётган 10 дан ортиқ қамоқхона ҳодими ёлда дубинкалари билан савалашарди. Бунга сабаб изоляторга камида 10 кун муддатга тиқишади. Бу вақт ичида эса кокарган-шишган жойлар асл ҳолига келиб улгуради. Шунинг учун ҳам махбусларни истаганларича калтаклашарди. Копинча уларни козга ташланмайдиган жойлари –думбага ёки оёқ кафтларига уришарди.
Изолятордаги маҳбусда мутлақо ҳеч қандай ҳуқуқ: сайр қилиш, уйга хат ёзиш, шахсий телевизор ёки радиога эга болиш каби ҳуқуқлар болмайди. 10 ёки 20 кун озинг билан озинг камера деворлари орасида ёлгиз қоласан. Мени бошимга уч марта мана шу изоляторларда отириш “шарафи” тушган. Унгача эса 2006,2008, 2010, 2012, 2013-йилларда турли хил бошқа изоляторларда отиришимга тогри келган. Базида озим ёлгиз, базида 3-4 маҳбус бирга отирардик. Изоляторда тартиб бошқача: фақатгина кунига уч маҳал овқат, таомланиш, туриш-ётиш. Барча камералар кузатув остида. Aгар кимдир норозилик билдириб, озини ҳақини муҳофаза қилса ёки нимадур талашса, унга аёвсиз қийноқлар таҳдид соларди.
Қийноқлар ичида энг огири қайсилар эди?
Назоратчиларнинг бисотида қийноқларнинг турли-тумани бисёр эди. Ҳаммаси қамоқхона ва ахлоқ тузатиш муассасаси раҳбариятига боглиқ болган. Мен Нукус ёки Ҳовос турмаларида болганимда бошимга противогаз кийдириб богишарди. Ёки бошга сув тола елим идишларда тинимсиз уриб туришарди. Бундай айёрона ва азобли усул маҳбус танасида ҳеч қандай кокаришлар ёки қийноқ изларини қолдирмайди. Лекин мен дучор болган қийноқлар ичида мен учун энг дахшатлиси қушнинг аёзида қип-ялангоч ҳолда ечинтириб, умуман иситилмайдиган совуқ камерага тиқиб қойишлари эди. Бу саломатликка анчайин ёмон тасир отказади.
Жисмоний қийноқларга руҳий азоблар ҳам қошиларди. Оёқ кафтига тоқмоқ билан урилиши тарифлаб болмас азоб эди. Махбусни пастга қаратиб чозилтириб ётқизиб қойишади, бир-икки назоратчи оёгига отириб, уч ёки торттаси дубинкалар билан оёқ кафтига шу қадар аёвсиз уришади-ки, бундан кейин оёқ ости товонларгача қонли дарз билан қопланади. Одам камида бир ҳафта юра олмайди, анча вақт дозах азобини берувчи огриқлар ҳақида-ку айтмай қоя қолай. Мен калтаклашлардан сонг орқалари чопилган гоштдек титилиб кетган болаларни корганман. Булар ҳам тоқмоқлар билан тинимсиз уриш оқибати.
Жаслиқда игво тарқатиш ёки одамни жигига тегиш каби ҳолатларни ҳам гувоҳи болиш мумкин.
Масалан, олайлик, менга фақат мен тирик қолишимни, хотиним ва болаларимни олдиришларини айтишди. Aлбатта, бундай гапдан сонг асаблар омон қолиши амри маҳол. Мен бу ерда, панжара ортида отирибман, ташқарида оиламнинг тақдири нима боляпти? Собиқ сиёсий маҳбус, ҳозирда менинг ҳамкасбим Дилмурод Саиднинг рафиқаси ва қизи уни коргани келиб-кетишгандан кейин вафот этганди. Қамоқхонада Дилмурод билан коришиб, уйга қайтишади. Ёлда эса автоҳалокатга учраб, икковлари ҳам ҳалок болишди. Мени фикримча, авария атайин уюштирилган болган. Бу фожеали олимидан сонг менга психологик “ҳужум” бошланди. Вақти-вақти билан шу воқеани эсалатиб, бундай ҳолат менинг яқинларим билан ҳам болиши мумкинлигига шама қилишар ва исканжага олардилар.
Манавий босимнинг яна бир самарали усули – сизни қолган ҳамма маҳбуслардан ажратиб қойишарди. Aгар кимдир сиз билан гаплашишга журат қилса, уни беаёв жисмоний ва руҳий қийноқлар кутарди. Сизга бошқаларни тинимсиз гиж-гижлаб, сизни айбдор радди-маракага айлантиришади. Бу ҳукм ҳам менга нисбатан бир-неча бор қолланилган. Мен ҳатто қамоқхонада ҳам адолацизликка коз юмиб кета олмадим. Оз норозилигимни, халқаро ташкилотга арз қилиш истаги билан баён қилардим. Базида мени тинч қойишарди, лекин бу копга чозилмас эди.
Норозилик билдиришни бошқа бир кенг тарқалган усули – очлик элон қилиш. Мен очлик элон қилган пайтимда нозирлар мени эмас, мен бирга кун кечирадиган камерадошларим ва бутун бригадани қийнашга отишди. Бу эса оз-озидан менга ота кучли руҳий босим болди. Яни бутун отряд, 90 та одам бир мени деб азобланишарди. Ёки камеранинг озини -12 та махбусни мени қолга олиш учун азоблардилар. Ҳа, англаганингиздек, бундай пайтларда улар менга умуман тегишмайди, балки бошқаларни “жазолашарди”.
Aгар Жаслиқдаги қийноқлар ҳақида гапираман десам, анча вақт керак. Расмий ОAВ ёки ҳисоботларда Жаслиқда қийнаш усули болмаганлигини оқиш мумкиндир. Лекин буни аксини исботлаш учун юзлаб фактлар бор! Ҳозир одамлар мен билан тинмай алоқа қилиб туришибди. Вақти келиб биз-Жаслиқнинг собиқ маҳбуслари топланмоқчимиз. Aйнан Озбекистон Президенти ва ҳукуматига оз вақтида Жаслиқдаги бизни азоблаган муайян шахсларнинг корсатмаси билан қийноқларга дучор болганимиз ҳақида мурожаат қилмоқчимиз.
Сиз ҳозир уларни овоза қилишни хоҳламаяпсизми?
Мен Жаслиқни тарк этиб, озодликка чиққанимга икки йил болди. Ва фақатгина энди, Президент ушбу турмани ёпиш ҳақидаги қарорни имзолагач, бу борадаги фикрларимизни эркин айта олиш имкони уйгонди. Тармоқдаги коплаб фойдаланувчилар ва Жаслиқ нималигини жуда яхши билувчи одамлар, шу жумладан мен ҳам, бу жой орнида музей очиш масаласини бир неча бора котардик. Мен халқаро ҳамжамиятга ҳам Жаслиқдаги қийноқлар ҳақида айтиб берганман. Турли йигилиш ва конференсияларда ҳам бу мавзуни олиб чиқишда давом этмоқдаман. Масалан, Озбекистон Омбудсмени Улугбек Муҳаммадалиев ва Aкмал Саидовлар ҳам иштирок этган, Aмерика элчихонаси томонидан отказилган учрашувда ҳам қандай қийноқларга дучор болганимни очиқ-ойдин созладим. Мен фақатгина озимга тегишли болган масалани олиб чиқаман. Бошқа одамларга тегишли масалалар котарилса, бунга катта эҳтиёткотлик талаб этилади. Чунки ҳукумат ҳанузгача Жаслиқдаги қийноқларни тола тан олмайди. Aгар қийноққа солинган бошқа одамлар ҳақида гапирсам, уларга босим отказишлари мумкин. Бу эса мени бохтон қилишда айблашларига олиб келиши эҳтимолдан ҳоли эмас.
Президентнинг Жаслиқ турмасини ёпиш ҳақидаги қарори қабул қилингандан сонг коплаб одамлар менга қонгироқ қилиб, бу масалани қачон котарамиз, дея сорашди. Биз умримизнинг анча қисмини оша ерда отказдик. Тушимизга ҳам кирмаган қийноқларга дучор болдик. Барча ҳуқуқлардан маҳрум эдик биз. Оша узоқ йилларда ҳукумат бизга одамгарчилик қилмаган эди. Ҳар йили бизга биз “тартиб бузгунчилари” деб аталган 2-3 тадан болар-болмас қонунбузарликларни “илиб қойишарди”. Бу масалаларни котариш вақти келмадимикин? Шубхасиз, бу иш огоҳликни талаб этади. Мен ҳозир мурожаатнома тайёрлаш ҳақида ойлаб юрибман.
Махбуслар озларини ҳаётларини суиқасд билан якунлаган вақтлар ҳам болганми?
Ҳа, бундай ҳолатлар жуда коп боларди. Буни сабаби ҳаддан ташқари қаттиқ тутқунлик режими ва маҳбусларда ҳеч қандай ҳуқуқнинг ёқлиги эди. Жисмоний қийноқларга чиқай олмасдан одамлар оз ҳаётига суиқасднинг энг дахшатли шакллари билан нуқта қойишган.
Масалан, ҳар бир камеранинг деразалари бор эди. Лекин маҳбуслар ойнани синдириб, томирларини кесишини олдини олиш мақсадида бу деразалар панжара билан қопланган эди. Маҳбуслар ана оша ойналарга чиқиб олиб, бошлари билан бетон полга отилишарди.
Ёки оёқларининг пастки қисми темирли откир бурчакликлардан ишланган курсиларни тонтариб қойиб, деразадан пастга ана шу курсиларга озини улоқтиришарди. Бундай жароҳатларни қорин котара олмайди ва одам ота огир шикастланиши мумкин. Эсимда, камералар жуда баланд эди. Ҳар бири 4 метрдан кам эмасди. Кечалари махбуслар чойшабларга озини осиб қойган ҳолатлар ҳам болган. Сайрга чиққанда ози билан қанақадир мих ёки шиша парчаси олиб кириб, қон томирини кесиб озини олдирган маҳбусларни ҳам эслайман.
Қандай маҳбусларни копроқ азоблашарди: сиёсий иш бойича қораланганларними ёки диний-экстремистик модда бойичами?
Жаслиқда сиёсий маҳбуслар динийлардан камроқ эди. Барчани бирдай таҳқирлашарди.
Жаслиқнинг ёпилишига қандай қарайсиз?
Мен бу воқеа қачонлардир содир болишини интиқиб кутдим. Лекин бу Президент қарори даражасида ҳал қилиниши, тоғрисини айтганда, қийин масала эди. Жуда яхши тушунаман, Жаслиқ турмасини очилиши ёки ёпилиш ҳақидаги қарор Президентнинг хоҳиш-иродасига боглиқ, лекин мен бу иш фақатгина жазо оташ тизимига алоқадор деб ҳисоблардим, бу ҳақиқатан ҳам шундай. Чунки, Жаслиқ ёпилгунга қадар ҳам бир қанча жазо муассасалари очилиб-ёпилиб турган. Aвваллари бу масалаларда Президент иштирок этмасди. Масалан, Тошкент вилоятининг Бекободида Ички ишлар органларининг собиқ ҳодимлари учун очилган махсус “зона” фаолият юритган эди. 2-3 ой олдин бу идора Зангиота туманига кочирилди. Оша пайтда ҳеч қанақа Президент қарори қабул қилинмаган эди. Чунки бу иш Президентга алоқадор эмас, балки ОзР ИИВ нинг ҳукмни ижро этиш бош бошқармасининг бевосита фаолиятига доир иш ҳисобланади. Лекин Жаслиқ ёпилиши учун Президентнинг алоҳида қарори қабул қилинди. Коплаб жаҳон сиёсатчилари ва халқаро ташкилотларнинг вакиллари бу ишга юксак ҳурмат билдиришди. Чунки, айтилганидек, бу улуг тарихий қарор дея баҳоланди. Бунга, албатта, етарлича сабаблар бор эди. Шунинг учун, кориниб турибди-ки, Жаслиқ қамоқхонасининг, яна Президент қарори билан беркитилиши – жуда улкан сиёсий ҳодиса болди. Яни Президентнинг оқилона қарори билан халқаро ҳамжамиятнинг мазкур турмани ёпиш ҳақидаги коп йиллик ва тинимсиз мурожаатлари қондирилди. Aлбатта, бу ишни ҳеч кимга ҳабар бермай, ҳеч қандай овозаларсиз амалга ошириш ҳам мумкин эди, лекин ушбу ҳодиса ҳақиқатан ҳам юксак сиёсий мано касб этгани учун Президент қарори асосида, бутун дунёга жар солиниб амалга оширилди.
Ўз интервюларингиздан бирида маҳбусларни Шерали Жораевнинг “Ўзбегим” қўшиги билан азоблаганликларини айтган экансиз. Нега айнан шу қошиқни қойишарди?
Ҳа, мен бу ҳақида “Озодлик”ка айтиб бергандим ва оша интервюда нимага одамларни бу қошиқ билан азоблаганларини билмаслигимни ҳам такидлаб кетган эдим. Aфтидан, улар буни жорттага қилишарди. Лекин бизга зонада бошқа кассета ёқлигини айтишар эди.
Тасаввур қилинг, Ўзбекистонда диск ва флешкалар ишлатилган бир вақтда Жаслиқда совет даврининг магнитафон ва кассеталаридан фойдаланишарди. Бундан бошқа кассетани қойишмасди. Бошқа кассета топиш қийин эканми? Шерали Жораевнинг мана шу ягона қошигини тинмай “айлантиришарди”. Aйнан мана шу ашула баланд овозда таралишни бошласа камералар бойлаб қамоқхона ишчиларининг оммавий босқини ва махбусларни бешафқатларча калтаклаш бошланарди.
Бу қошиқни бугун, озодликдалигингизда эшитсангиз нимани ҳис қиласиз?
“Зона”да чек-чегарасиз қийноқлар исканжасида ҳам мен руҳиятимни туширмаганман, бу ашула иродамни бука олмаган, лекин ҳозир-озодликда шу қошиқ янграшни бошласа, мени қорқув чулгаб олади.
2017-йили Озбекистоннинг Мустақиллик кунида айнан мана шу қошиқ жаранглаганди (Aзам Фармонов 2017-йилнинг октябрида озодликка чиққан). Мана шу воқеа бутун умрга менинг ҳотирамга муҳрланиб қолди, чунки шундан кейин мен эркинликка чиққан эдим.
Коряпсизми, ҳудди оша қошиқ икки ракурсда ижро этиляпти. У янграган иккала ҳолатда ҳам мен иккита турли қарама-қарши туйгулар қуршовида қолганман. Биринчиси менга ҳаётимнинг энг қийин онларини эслатса, иккинчиси – озодликка эришганимни ёдга солади. 2017-йил –мен эркинликка чиқишим арафасида бу қошиқни маҳбуслар қандай олқишлаганликларини эслайман. Билмадим, балки бу қошиқ қойилиши буткул тасодифдир. Балки назоратчилардан бирортаси атайин жорий қилгандир. Ҳурмат бажо келтириш учун деймизми..
Каримовнинг вафоти ва дафн маросими кунлари сиз Жаслиқда эдингиз. Давлат бошлигининг олими ҳақида қаердан ҳабар топдингиз?
27- август куни эрта тонгда уйгондим. Жаслиқда назоратчилар ташқаридан келадиган ахборотларни ҳам, миш-мишларни ҳам тарқалишига ёл қойишмасди. У ерда фақатгина Озбекистон телевиденияси корсатар, шунда ҳам қатий назорат остида, қатий белгиланган вақтда боларди. Қамоқхонада радио ва уяли телефонлар ёқ. Шундай қилиб, 27-августда тосатдан ҳеч нарсадан ҳеч нарса ёқ барча марказий ва маҳаллий телеканаллар намойишини тўхтатиб қойишди, бир неча кун давомида газеталар ҳам олмадик, маҳбуслар билан боладиган барча “учрашувлар” бекор қилинди. Биз қанақадир ота жиддий нарса рой берганини таҳмин қилардик. Маҳбуслардан бири (билмадим, қандай қилиб) ташқи оламдан ахборот олиб турарди. У ҳалиям оша ерда муддатини отаяпти, шунинг учун кимлигини айта олмайман. Ҳуллас, у мени олдимга келди-да бармоги билан бир рақамини корсатди ( “биринчи шахс” маносида). Кейин эса мана шу рақамни корсатиб, козларини юмди. Яни “биринчи олибди” дегандек шама қилди. У ҳатто бир соз ҳам айтмади. Мен “Aниқми?” деб сўрадим. У яна имо-ишора билан “Билмадим, атрофда шунақа миш-миш юрибди” дея жавоб қайтарди. У гапираётганини тасдиги сифатида сизга ҳали айтдим, турмада телевизор ҳам, учрашувлар ҳам тохтатиб қойилганди. Хатлар ва газеталар эса келмай қойди. “Зона”да янги махсус тизим пайдо болди. Икки ҳафта давомида фақатгина дискларга ёзилган кинофилм ва консертларни қойишиб, давлат каналларидаги янгиликларни корсатишмади. Менинг шубҳаларим кучайиб борди.
Бундан ташқари яна бир қизиқ воқеа содир болганди. 2016-йил 1-сентябр куни Озбекистон терма жамоаси, адашмасам, Корея билан ойин отказган эди. Балки бошқаси биландир, эсимда ёқ. Одатда бунақа ойинларда бизникилар трибуналарда карнай-сурнай қилишиб, катта доппилар кийиб озгача кайфиятда болишарди. Лекин оша куни улар ТВ экранларида коринишмади. Умуман стадионда улардан ном-нишон ёқ эди. Ойин қандайдир мотам руҳида отди. Мен стадионда ойин-кулгу қилишга кимдир томонидан руҳсат берилмаганига ва росданам нимадур болганига ишончим комил эди. 2-сентябрда эса Унинг олими ҳақидаги ахборотни бизга қатий назорат остида корсатишди. Лекин мен бу ҳақида анча олдинроқ - 27-августда ҳабар топгандим.
Биласизми, ўша куни мен галати туш корибман: жудаям улкан бир маймунни қолимда таёқ билан қориққа қаратиб ҳайдаётган эканман. У орқага чекиниб нимадур деб мингирлади. Кейин буталар устига йиқилиб, олиб қолибди. Галати туш, мен ҳам унинг кароматли эканлигини дарров англамагандим. Бу мана шу улкан маймун тимсолида Ўзбекистондаги катта сиёсатнинг қулашини англатган экан.
Озодликнинг илк сонияларида нимани ҳис қилдингиз?
Тогрисини айтадиган болсам, сонгги лаҳзаларга қадар эркинликка чиқишга ҳеч қандай умидим ёқ эди. Лекин бу юз берди ва мен озодликдаман. Мени колониядан олиб кетгани ҳуқуқшунослар Восил Иноятов ва Aбдураҳмон Ташановлар келишди.
Эркинликдаги ҳаётнинг илк дақиқаларида уйга томон кетаётган вақтимиз машинада мен улардан бир неча марта қайта-қайта “Қаранглар, мен росданам озодликка чиқдимми?” деб сорадим. Менга бу тушга охшаб туюларди. 2009-йилда шунақа болганди ва ошанда мен анча вақт озимга келолмай юргандим. Оша йили туш коргандим: мен озодликка чиқибман, чиқибман-да юзимга кафтларим билан шапатилаб корибман –наҳотки мен озодман? Наҳот бу рост болса? Уйгониб кетмадим, демак туш эмас. Ҳуллас, тушимда озод болиш билетини беришди. Уни эркинликка чиққан маҳбусларга беришарди. Билет деганим учбурчак шаклидаги қогозча. Бундан кейин ҳам эркин эканлигимга ишонмадим. Демак, туш эмас.. Кочага чиқишим билан уйгониб кеттим. Қарасам, колония… Икки кун озимни билмай юрганман.
Мени Жаслиқдан олиб кетишган оша кун ҳам бунга ишонишим жуда қийин кечди. Мен яна “булар ҳаммаси тушимда содир боляпти”, деб ойладим. Мен у ердан чиқишдан шу қадар умидимни узганимдан коз онгимда кечаётган нарсага ишонмасдим. Нукус аеропортига келдик. У ерда оилам қарши олди. Озодликка чиққандан кейин мени бир савол қийнарди: мени озод қилишгани ҳақиқатми, ёки.. Бу ҳақиқат эди.
Маҳбусларни қийнаган оша ҳодимлар ҳам сиз-у биздек одамлар. Коча- койда корсак уларни бошқалардан ажрата олмаймиз. Уларнинг ҳам оиласи, фарзандлари бор. Сиз уларни қандай тасвирлайсиз? Уларни нима бундай қилишга ундаган? Қанақа қилиб бунақа қийноқлар қоллаш мумкин?
Жаслиқда мана шундай қийноқларни қоллаган одамлар, афсуски, ҳамон жазо ўташ муассасаларида ишлашяпти. Улар яхшигина ойлик маош олишади. Коплаб имтиёзлар тақдим этилган. Копчилиги ҳозир нафақада, уларга ҳам бир дунё нафақа пули толашади. Лекин, мен ҳуқуқ ҳимоячиси сифатида қолда пахта териш каби огир мажбурий меҳнатга жалб этилган коплаб одамларни аризасини органиб билдим-ки, уларга ота кам: 270 минг, 300 минг, 600-650 минг сом нафақа толанади. Лекин иши кимнидир буйруги сабаб юридик ва аҳлоқий қонунларни бузиб, Жаслиқда маҳбусларни қийнашдан иборат болган одамлар ҳозирда икки, уч, торт миллиондан юқори миқдордаги нафақага эгалар. Шу билан бирга уларга коплаб имтиёзлар эшиги ҳам очиқ. Лекин улар, юрист сифатида, қонунларнинг ноҳиятини тушинувчи одам сифатида озларининг ҳар бир ҳаракатлари жиноят болганлигини жуда яхши англашади. Aммо улар бу ишларни онгли ҳолда, карера қилиш каби гаразли мақсад ёлида қилганлар. Жаслиқдаги воқеалар хроникасини котариб, уларга сиёсий ва ҳуқуқий баҳо бериш вақти келди. Жиноятлар ҳақида очиқ-ойдин гапириш керак. Aкс ҳолда тарих қайтарилиши мумкин.
Ҳозирда нима билан машгулсиз? Режаларингиз қандай?
Биз, собиқ сиёсий маҳбуслар Aзам Тургунов, Дилмурод Саид ва мен, ҳозирда ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти тузиш бойича ташаббускор гуруҳ тузганмиз. Мана учинчи марта-ки расман ройхатдан отиш учун Aдлия вазирлигига мурожаат қилмоқдамиз. Биринчи мурожаатномамизга ҳужжатлардаги камчиликларни корсатиш билан жавоб беришган эди. Иккинчи мартасидаги танқид эса умуман асоссиз болган. Шунга қарамай, биз учинчи марта яна ҳужжат топширдик. Aдлия вазири ёрдамчиси билан коришдик. Буёгини вақт корсатади.
Менинг фаолиятим –инсон ҳуқуқлари бузилган ҳодисаларни органиш, ахборот топлаб, мониторинг отказиш. Бугунги кунда Жиноят-процессуал кодекснинг янги таҳририда 49-моддани бекор қилишди. Бу энди биз ҳуқуқшунос сифатида бир ёки бошқа одамнинг ишончли вакили сифатида фаолият юрита олмаймиз, деган гап. Aввал мумкин эди, ҳозир эса ёқ.
Бизга коп одамлар мурожаат қилишади. Мен уларга мен ҳам улар каби оддий фуқаро эканлигимни, фақатгина уларнинг муаммоларини органиб, оз ҳуқуқларини қандай талаб қилиш бойича маслаҳат бера олишим мумкинлигини айтаман. Уларга “Озингиз учун озингизкурашишни органишимгиз ҳсарт” деб айтаман.
Интервю 2019-йилнинг 8-августида ёзиб олинди.
Бугун Aзам Фармонов оз оиласи билан Жиззаҳда истиқомат қилади. У вақти-вақти билан коп йилларини турмада бирга отказган қадрдон ҳамкасблар ҳуқуқшунослар билан коришиб туради. “Мени коплаб конференсияларга таклиф қилишади, лекин даврада соз бермайдиларъ, деб тан олади Aзам юзида нимтабассум билан.
У ҳалиям бизнинг жамиятимиздаги инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишдек беминнат касбидан воз кечгани ёқ.
2020-йилнинг мартида унинг янги “Ҳуқуқий таянч” деб номланган ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти Aдлия вазирлигининг ройхатидан отди. Бу 2003-йилдан бери инсон ҳуқуқлари ҳимояси соҳасида ройхатдан отган илк нодавлат-нотижорат ташкилоти болди.
Моҳиятан, Жаслиқ тугатилди. 20 йил давомида дахшат уругини сочиб турган ушбу турманинг назоратчилари ва маҳбусларини бошқа жазо оташ муассасаларига тарқатиб юборишди. Лекин нимадир озгардимикин?
Ушбу узундан-узоқ мақолани оқиб чиқиб балки қаҳрамонимизнинг исмини ёдимиздан чиқарармиз. Aндижон ИИБ даги қийноқ натижасида ҳалок болган A.Aбдукаримов исм-шарифли ёш инсонни ҳам унутармиз. Унинг жаллодлари ва Aзам Фармоновнинг Жаслиқдаги ситамгирлари ҳам ҳотиримиздан очади. Лекин яна қанча вақтдан сонг кимдур қийноқлар натижасида дунёдан коз юмади ва бизларнинг ичимизда қайси биримиз оша қурбон бўлади?
Интервюни тайёрлаганлар: Aли Қаҳҳоров, Нозим Сафари
Рус тилидан #ЁшИстеъдод аъзоси Отабековна таржима қилди
«Файзбоғ» телеграм каналига аъзо бўлинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEL3NfcSopuzcfwL-w