
Илк бор бу иборани 2-3 йил илгари бир қўшиқ клипида кўриб, эшитгандим. Менда бу теорияга бўлган қизиқиш ўшанда бошланган. Ва тасодифан, кеча ўша машҳур Бегбедернинг “Севги уч йил яшайди” фильмини кўриш насиб этди. Жиддий романтика ихлосмандлари учун ажойиб фильм. Биламан, бахтли бўлишнинг иложи йўқ, севги мавҳум, ҳаммаси бекор гап, фақатгина ёлғизлик мавжуд, фильм ушбу ибора билан бошланади. Севги жанг бошланмасиданоқ ютқазиб бўлинган ўйиндир. Бу ҳаёт қонуни. Фильмда шунчаки бошқа фильмларда топилмас ва такрорланмас иборалар қўлланилган, бунга шунчаки қойил қолиш керак. Асосий савол шу: Севгининг умри чиндан ҳам 3 йилми? Бир умрлик севги – бу ёлғонми? Бунинг учун шунчаки бу фильмни кўриш керак. Жаҳон классикасида тақдирлар...