Фредерик Бегбедер – Севги уч йил яшайди
Илк бор бу иборани 2-3 йил илгари бир қўшиқ клипида кўриб, эшитгандим. Менда бу теорияга бўлган қизиқиш ўшанда бошланган. Ва тасодифан, кеча ўша машҳур Бегбедернинг “Севги уч йил яшайди” фильмини кўриш насиб этди. Жиддий романтика ихлосмандлари учун ажойиб фильм.
Биламан, бахтли бўлишнинг иложи йўқ, севги мавҳум, ҳаммаси бекор гап, фақатгина ёлғизлик мавжуд, фильм ушбу ибора билан бошланади.
Севги жанг бошланмасиданоқ ютқазиб бўлинган ўйиндир. Бу ҳаёт қонуни. Фильмда шунчаки бошқа фильмларда топилмас ва такрорланмас иборалар қўлланилган, бунга шунчаки қойил қолиш керак.
Асосий савол шу: Севгининг умри чиндан ҳам 3 йилми? Бир умрлик севги – бу ёлғонми? Бунинг учун шунчаки бу фильмни кўриш керак. Жаҳон классикасида тақдирлар, сценарийлар, тўқиб чиқарилган ҳодисалар ва фантастика етарли даражада. Аммо, бу фильм чинакамига бомба. Мелодрама ва севишганлар тақдири киши кўзини ёшланишига сабаб бўлади, аммо бу фильм унданда кучли теорияга эга. Тақдирнинг ўйини сиз тўғри деб билган йўлнинг аслида нотўғрилигини, баъзида эса, тақдир кўрсатган йўлнинг ўзи ҳам аслида нотўғри эканлигини англайсиз.
Фильмда ажойиб саундтрек: Noel Harrison - The windmills of your Mind классик қўшиғини тинглашингиз мумкин.
У сенга дўст бўлишни таклиф қилади, сен эса бу чекловни хоҳламайсан, у узоқлашади, ҳаммаси агрессив тус олади. Охири чидолмайсан. Дўстлик – овоз берганингда акс-садо қайтмайдиган бўшлиққа ўхшайди.
Ундан сенга берилган эътибор, шунчаки сен билан икки оғиз гаплашгани ҳам сенга олам-олам завқ беради. У айтадиган сўзлар фақатгина шундан иборат:
- Вақти келиб, мени сева оласанми...
- Бу фақатгина ўзингизга боғлиқ... ва шу билан тамом.
У билан борган сари яқинроқ бўла бошлайсан, аммо, энди тилини топдим деганингда, у ҳали ҳам бир қарорга келмаганини айтади. Тушунмайсан, у вақт сўрайди. Сени эса ўзингга бўлган ишончинг сўна бошлайди. Буни айтганингда эса у шунчаки кулиб қўяди.
... Вақт ўтиб танила бошлайсан, сен билан қизиқадиганлар сони ортади, турфа одамлар, турфа чеҳралар, балки янги саҳифа очишни хоҳлаб қоласан, аммо у ҳамон қалбингда...
Унинг айтгани эса шу бўлади: севгинг ҳатто ҳақиқий ҳам эмас, агар уни шундай деб аташ мумкин бўлса. Хайр
Бора-бора у йўқлигига кўникасан ҳам. Лекин, барибир кўнглингдаги нимадир у яна қайтишини ўзингни эса тийишинг кераклиги бошингда айланаверади. У ёқда ҳам у, буёқда ҳам, кўзлаорингни юмсанг ҳам, очсанг ҳам. Ўз-ўзинг билан гаплашишни бошлайсан. Яшашни хоҳламайсан, усиз сенга ҳаёт йўқ... аммо яшаяпсан.
Унга яна умидлар билан ёза бошлайсан, аммо улар бари жавобсиз..
У юрган йўллардан, уни кўрган, учратган ерларда айланасан, уни қидирасан... Жавоб эса, битта: у йўқ!
Нафратинг орта бошлайди... У дунёдаги энг ёмон одам... Ҳаёлингда айланган гап фақат шу бўлади. Жим бўлиб қоласан.. ва... ва шунчаки яшашда давом этасан.
Уни ҳалиям кутяпсанми? Узоқ вақтдан сўнг, ўз-ўзингга берган саволинг фақатгина шу бўлади. Жавоб эса ҳалиям ўша, у ич-ичингда: ҲА
Фильм якуни қандай? Ҳммм, буни фақатгина кўриш керак. Тақдирда ҳамма учун алоҳида битик мавжуд.
Ҳа айтганча фильм 18+
Фильмни тас х зонадан олишингиз мумкин:
https://kinohit.uz/russian-film-kino-tasix-tas-uz/komediya/197-lyubov-zhivet-tri-goda.html