Мамлакатимизда аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш, уларни уй-жойлар билан таъминлаш мақсадида кўплаб самарали ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, жорий йилнинг 1 май куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолининг уй-жой шароитини яхшилаш ҳамда ипотека кредити бозорини янада кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарори ипотека кредити асосида аҳолига аҳолига уй-жой берилиши тизимида энг муҳим ҳужжатлардан бири десак адашмаган бўламиз. Ушбу қарор коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш даврида аҳолининг уй-жой шароитини яхшилаш, ипотека кредити бозорини янада ривожлантириш, хусусий пудрат ташкилотларини уй-жойлар қурилишига кенг жалб қилиш ҳамда уларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида қабул...