Биринчи муҳаббатим Кеча оқшом фалакда ой бўзариб ботганда, Зуҳро юлдуз милтириб, хира ханда отганда,Руҳимда бир маюъслик, сокинлик уйғотганди,Мен сени эсга олдим, биринчи муҳаббатим. Ҳа, бу сатрлар неча минглаб ошиқлар дардига малҳам бўлган. Неча куйган қалбларда ёнаётган лахта-лахта чўғларнинг сўнишига сабаб бўлган.Унинг кўзлари доим маъюс боқарди. Ҳар доим бунинг фарқига борсам ҳам негадир “нега кўзларинг маъюс” дея сўрай олмасдим. Балки бу саволни бера олмаганимга айнан шу маъюс боқувчи кўзлар сабабчидир? ******Мактабда шитоб билан дарсликлар дарёсига шўнғиб юрган кезларим эди. Бу пайтда ўртоқларим бир неча қизни севишга улгурган, баъзилари эса қўлидан ҳам ушлаш шарафига муяссар бўлганди. Мен бўлсам фақатгина ўқишни ўйлар, дадамнинг...