Кир ювиш воситаси учун бренд "под ключ"!
Биз кир ювиш воситаси учун ёрқин бренд яратишдан аввал бозорни ўргандик. Бозордаги асосий ўйинчиларнинг кучли ва кучсиз тарафларини ўргандик, бозорга кира олмаган бошқа иштирокчиларни йўл қўйган камчиликларини суриштирдик. Сотувчи ходимлар билан тажриба алмашдик ва уларнинг маслаҳатларини олдик. Истеъмолчилар эхтиёжлари ва муаммоларини аниқлаш бўйича сухбатлар ўтказдик.
Таҳлил натижалари ва инсайдлар йиғилгандан сўнг эътиборни маҳсулот таркиби, хажми ва қадоғини такомиллаштиришга қаратдик. Фокус гурух тузиб, дизайн ва аромалар бўйича фикрларини жамладик.
Янги бренд учун Aklis номи танланди. Аklis бу - Аrctic fox(лиса) сўзлари бирлашувидан келиб чиққан oригинал ном. Бунда асосий урғу тозалик, озодалик ва оппоқликка қаратилган бўлиб, тулки эса айнан энг озода жонзотлардан бири ҳисобланади.
Aklis номи ўқилиши бўйича ёзилади, осон талаффуз этилади, хотирада яхши сақланиб қолинади. Бу билан у нейминг талабларига тўлиқ жавоб беради. Шу номга мослаб, "Оқлик тимсоли" -" Aklik simboli" деб слоган танладик. Бу маҳсулот номи ва у берадиган ценностга мос тушади.
Қадоқ дизайнида ҳам Арктика тулкисидан персонаж сифатида фойдаландик.
Дўкон пештахталарида рақобатчилардан ажралиб туриш учун дизайннинг асосий ранги учун "Малинали қизил" рангини танладик.
Қадоқни Zip-lock форматдаги пакетга ўтказиб, бир қатор муаммоларга ечим топдик:
1. Сақлашда тўкилиб кетмаслиги
2. Ароматни максимал сақлаб қолиши
3. Болалар осонлик билан оча олмаслиги
Ушбу дизайн Буюк Британиянинг World Brand Design ва дунё бўйлаб энг қизиқарли ва креатив ишларни йиғиб борадиган Packaging of the World ҳамжамияти томонидан эътироф этилди.