Борода тахаллусли фотограф
Ҳозирги кунда яхши фотограф бўлиш учун фақат суратга олишни билиш кифоя эмас. Профессионал фотограф ўзида стилист, дизайнер ва психолог малакаларини ҳам жамлаган бўлиши лозим.
Образни яратишда керакли нурлар ва ракурсни тўғри танлай олиши керак.
Шундай ишлари билан инсонларни хаётидаги қувончли дақиқаларни тарихга тушишига профессионал хизмат кўрсатиб келаётган Отабек акани биринчи логотипимиз учун танладик.
Отабек ака билан сухбатлашганимизда шуни билиб олдикки, уларни мижозлари орасида Борода ака деб ҳам аташар экан.
Логотипнинг асосий вазифаси бу мижозни хотирасида қолиб, тавсия беришига осон бўлиши керак. Шулардан келиб чиқиб мижозлар орасида оммалашиб бораётган Борода окани ўзларини логотипда кўрсатишга ҳаракат қилдик. Фокусни бородага қаратиш учун ортиқча деталларни камайтирдик. Баҳо бериш Сиздан!