November 17, 2021

Бошқалардан ажралиб турадиган чой хақида.

Қиш келиши салқин ичимликлар мавсуми тугаб, иссиқ ичимликларга эхтиёжни ортишига олиб келади. Шундай ҳолатни прогноз қилган хоразмлик тадбиркор ўз "Forever-Brend" ОК да ишлаб чиқарилувчи чойлар учун янги қадоқларлар дизайнни Мinim | Brand Design агетлигига топширди.

Вазифа:
1. Дизайн тушунарли бўлиши
2. Дизайн бошқаларникидан буткул ажралиб туриши
3. Дизайнда бренд номи ва логотипи cақланиб қолиши

Ечим:
Бозордаги рақобатчи чойларнинг маҳсулотлари ўрганиб чиқилди. Асосан дизайнларда одатий чой майдони, чойнак, пиёла каби ғояси бир-бирига ўхшаш дизайнлар кўп эди. Бозорда ўзига хос ном олиши учун биз чойнинг дизайнида чизилган аёлларни тасвирини жойладик. Бу кейинчалик "чизилган қизни расми борли" чой деган атама билан кетишини умид қиламиз. Ва юклатилган вазифаларни тўлақонли бажардик деган фикрдамиз.
Баҳо бериш Сиздан!