Кейсы
July 3, 2021

Buzzard косметик маҳсулотлари учун нейминг, логотип ва упаковка дизайни

Buzzard франция технологоияси асосида лосьон, кондиционер ва шампунлар ишлаб чиқарадиган компаниянинг янги бренди ҳисобланади. Ушбу бренд остидаги маҳсулотлар асосан эркаклар учун мўлжалланган.

Вазифа: премиал жарангдор ном топиш, унга мос логотип ва дизайн концепция яратиш.

Бренд маҳсулотлари европалик аналоглардан қолишмайди ва шу сабабдан унинг дизайни премиал статусга мос тушиши керак эди.

Биз буни тушунган ҳолда ишни неймингдан бошладик. Брендга мос ном сифатида лочин маъносини берувчи "Buzzard" сўзини танладик ва унинг атрофида айдентика ва упаковка дизайнини шакллантирдик.

Натижада, бренд рухига мос, премиал ва статусли дизайн ярата олдик ва бу орқали мижоз томонидан қўйилган барча вазифаларини самарали ечишга муяссар бўлдик.
Бахо бериш Сиздан.