Дистрибуция билан шуғулланувчи компанияси учун нейминг ва логотип ишлаб чиқилди.
Сотувларни самарали амалга ошириш кўп жиҳатдан тўғри йўлга қўйилган дистрибуция билан боғлиқ. Чунки, айнан тўғри тузилган дистрибуция сабаб, охир-оқибат, маҳсулот керакли жойда, керакли вақтда ва мақбул нархда ўз харидорини топа олади. Мижозимиз Дилшод Собиров ҳам ушбу соҳада Қашқадарё вилояти бўйича фаолият юритиб келаётган, озиқ-овқат ва маиший кимёвий маҳсулотлар дистрибьютори ҳисобланади.
Вазифа: дистрибьюторлик компанияси учун нейминг ва логотип ишлаб чиқиш.
Компаниянинг қадрияти ишончга қурилган хамкорлик бўлиб, бренд номида ҳам шу нарса ўз аксини топиши керак эди. Ном топиш қоидалари асосида ҳамда компаниянинг қадрияти ва фаолиятидан келиб чиқиб нейминг танладик. Нейминг учун италяча “credere” яъни қатъий ишонмоқ сўзини асос қилиб олдик. Янада жарангли эшитилиши учун қўшимчадан фойдаландик. Натижада “CREDO” сўзи пайдо бўлди. Аввалги номи "Abubakr Diller Product"
Кейинги босқичда бренд учун логотип ишлаб чиқдик. Бунда минимализм стилидан фойдаландик. Логотипда бренд идентлиги қилиб C ва R харфларини ўзаро кесишган холатда тасвирладик. Бу бир томондан бренд номини эслатади, иккинчи томондан ўзаро хамкорликнинг, юқоридан қараганда қўл бериб кўришиш тасвирини билдирувчи контактни хам ифодалайди.