Кейсы
August 10, 2022

Cross - писталари учун дизайнни янгиладик

Cross — бизга қадоқ дизайни учун мурожаат қилган маҳаллий писта ишлаб чиқарувчиси. Бутун ишни биз маҳсулот нейминги атрофида қурдик — cross "кесиб ўтиш", "кўришиш" маъноларини англатади, ахир айнан дўстлар билан кўришганимизда писта ҳақида ўйлаймиз. Қадоқнинг визуал коди ҳам шу сўзни маъносини етказиб беради — биз пистани кесиб ўтиб, уни иккитага бўлдик, шу орқали бетакрор уникал дизайнга эришдик. Натижада биз динамик, ёрқин ва бренднинг мақсадли аудиторияси бўлган ёшларни қизиқтира оладиган дизайн яратдик.